Катаклаз (юноноча катаклао — бузаман) — тектоник қаракатлар таъсири остида тоғ жинслари таркибидаги минералларнинг деформацияси ва эзилиши. Асосан, тектоник ёрилишлар юзаси бўйлаб ва унга яқин жойларда кузатилади. Бунда тоғ жинсларининг структураси бузилади, минерал доначаларининг ўлчам ва шакллари ўзгаради. Катаклазда, одатда, минерал доначаларининг аҳамиятли силжишлари юз бермайди. Шу сабабли, жинснинг структураси кескин ўзгарсада, унинг дастлабки текстураси сақланади. Кимёвий ва минералогик ўзгаришлар бўлмайди ёки жуда кам даражада намоён бўлади. Кучсиз катаклаз кристаллнинг юпқа шлифини қутбланган ёруғликда кузатиб аниқланади, бунда "тўлқин суниши" кузатилади (айниқса, кварс кристалларида аниқ намоён бўлади); кучлироқ каталаз худди шу шароитларда "мозаика сўниши"га олиб келади. Кучли К. алоҳида доначаларнинг майдаланиши ("гранулясия") га сабаб бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил