Каталан тили — роман тилларининг ибер-роман гуруҳига мансуб. Испаниянинг Каталония, Валенсия мухтор вилоятларида, Балеар о.ларида, Франсиянинг Руссилон тарихий вилоятида, Шарқий Тереней департаментида, шунингдек, Андорра давлати ҳамда Сардиния орол (Италия)нинг Алгеро шаҳрида тарқалган. Каталан тилида тахминан 8 млн.дан зиёд киши гаплашади (1992). Испания (испан тили билан бир қаторда), Андорра давлатларининг (испан ва франсуз тиллари билан бир қаторда) расмий тили. Шарқий (барселон, балеар, руссимон, алгер) ва ғарбий (леридан, валенси) диалектларга бўлинади. Фо-нетикасида мураккаб консонантизм (ундошлар тизими) ҳамда фонемаларнинг нуткда ғоят ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Мазкур тилнинг лексикаси ва синтаксисига испан тилининг таъсири катта бўлган. Каталан тилига оид ёзма ёдгорликлар 11 —ХИИ асрларда пайдо бўлган. ХИИИ аср ўрталаридан адабий Каталан тили шакллана бошлаган. ҳозирги адабий Каталан тили ХИХ—ХХ асрларда шаклланган. Унинг асосчиси ХИХ асрда яшаб ўтган атоқли ёзувчи Ж. Вердагер. Ёзуви лотин алифбоси асосида.[1]

Каталан тили
Миллий номи cаталà [кəтə'ла], валенcиà [вəлен'сжа]
Мамлакатлар Испания, Франсия, Италия, Андорра
Расмийлик ҳолати Андорра, Каталония, Балеар ороллари, Валенcиалар мамлакати
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 9,9 млн. киши; Каталония, Валенcиалар мамлакати, Балеар ороллари, Арагон, Мурсиа, Шимолий Пиреней, Алгеро шаҳри
Туркумланиши
Туркум Евросиё тиллари
Тил оиласи Ҳинд-европа тиллари
  Роман тиллари
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 cа
ИСО 639-2 cат
ИСО 639-3 cат

Каталанча (валенсияча) тили Ҳиндевропа тиллари оиласининг роман гуруҳининг окстиан-роман остгуруҳига мансуб ҳисобланади. Бу тилдан таҳмиман 11 млн. киши гапиради, Испаниянинг каталония ерларида (Каталония, Валенсия, Балеар ороллари), Франсияда (Шимолий Пиренеи), Андорра ва Италияда (Сардиния оролидаги Алгеро шаҳри) бу тил ривожланган. Юқорида санаб о'тилган Испания провинсияларида ва Андоррада бу тил расмий тил ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ "Каталан тили" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил