Katalaun jangi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каталаун жанги - Шим.Шарқий Франсиянинг Труа ш. ғарбидаги Каталаун яланглигида Ғарбий Рим империяси ва унинг иттифоқчилари (франклар, вестготлар, бургундлар, аланлар ва б.) ҳамда Аттила бошчилигидаги гуннлар ва уларнинг иттифокчилари (остготлар, гепидлар ва б.) ўртасида бўлган жанг (451 и. июн). Рим қўшинига Аэций қўмондонлик қилган. Аттилани Галлияга бостириб кирганидан хабар топган Аэций тезда Алп тоғларидан ошиб ўтиб вестготлар қироли Теодорих И ни ўзига қўшилишга кўндирган. Уларга Аэций хизматига кирган бошқа қабилалар ҳам қўшилган. К.ж. тарихда "халқлар жанги" номи билан машҳур бўлган. Эрта тонгда бошланган бу даҳшатли жангга фақат тун туфайли хотима берилган. Қулай мавқега эга бўлиш учун ҳар икки томон жанг майдонидаги тепаликни эгаллашга ҳаракат қилган. Уни аввалроқ Аэций қўшини эгаллаб олган. Ғарб тарихчилари фикрига зид ўлароқ Аттила жангда енгилмаган, у қад. туркий халқлар ҳарбий санъати — аробатуродан унумли фойдаланган. Жангда Теодорих оғир жаро-ҳатланиб, отлар оёғи тагида топтаб ташланган. Жанг шу қадар шиддатли бўлганки, Аэций жанг пайтида адашиб душманлар орасида қолган ва зўр-базўр иттифоқчилари қароргоҳидан паноҳ топган. Эртаси куни Теодорихнинг ўғли Торисмунд Аэций таклифига кўра, отаси тахтини эгаллаш учун юртига жўнаган. Аттила эса Рейн ортига қайтган ва янги куч билан Шим. Италияга бостириб кирган. Тарихчи Иорданнинг ёзишича, К. ж. да 180 мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Адабиёт
- Иордан, О происхождении и деяниях готов, М., 1960.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |