Каталаза (юнонча: каталйсис – бузилиш) – оксидоредуктазалар синфига мансуб фермент. Водород пероксид (Ҳ2О2)нинг сув (Ҳ2О) билан кислород (О2)га парчаланишини катализлайди:

Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{Ҳ2О2 + Фе(ИИИ)-Э -> Ҳ2О + О=Фе(ИВ)-Э}}Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{Ҳ2О2 + О=Фе(ИВ)-Э -> Ҳ2О + Фе(ИИИ)-Э + О2}}

Сувнинг қуйи консентрацияларида каталаза қуйи спиртлар, полифеноллар ва бошқаларни оксидлаб пероксидазага хос фаолликни намоён қилади. Каталаза барча ҳайвон ва ўсимликлар тўқималарида, асосан, сут эмизувчилар жигари ва эритроцитларида ҳамда аэроб микроорганизмларда мавжуд. Молекулар массаси 225000—248000 г/мол. Каталаза ингибиторларига кўпчилик тузлар (мас, сулфидлар, сианидлар, азидлар, фторидлар) киради. Каталазанинг биологик функсияси тўқима мембраналарини Ҳ2О2 дан, супероксиддисмутаза билан биргаликда эса супероксид радикалидан ҳимоя қилишдир. Одам эритроцитларидаги каталаза фаоллигини аниқлаш тиббиётда баъзи касалликларга ташхис қўйишда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил