Каталепсия (юн. каталепсис - ушлаш, тутиш, тўхташ), мумдек қотиб туриш — нормал ҳаракатнинг бузилиши; бунда мускуллар тонуси кучайиб, бутун тана ёки қўл-оёқ қотиб қолади. Беморни бирор вазиятга қўйилса, у шу алпозда узоқ вакт тураверади, мас, кўтариб қўйилган қўлини то ўзи тушмагунча туширмайди. К. истерия, шизофрения, энсефалитна учрайди. Баъзан гипноз ҳолатида ҳам кузатиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил