Katamorfoz
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Катаморфоз (юн. ката — юқоридан қуйига бўладиган ҳаракатни билдирадиган қўшимча ва морпҳе — кўриниш, шакл) — организмларнинг бирмунча оддий яшаш шароитларига ўтишида регрессив эволюсия — катагенез асосида қайта тузилиши. К., кўпинча, организмларнинг эволюсия жараёнида яшашнинг хусусий шароитларига бўлган айрим мосланишларининг йўқолиши билан боғлиқ. "К." терминини рус биологи И. И. Шмалгаузен таклиф этган (1939). К.нинг генетик асоси ҳайвонларнинг ҳаракациз ҳаёт кечириш, айниқса, эндопаразитизмга ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотган органларнинг тўлиқ ривожланмаслигини келтириб чиқарувчи мутацияларнинг йиғила бориши ҳисобланади. Шунинг билан бирга бундай организмларда айрим органлар системасининг прогрессив ўзгариши ҳам кузатилади. К. мўйловоёқли қисқичбақасимонлар, крбиклилар, паразит ясси чувалчанглар ва б. учун хос (яна қ. Дегенерация, Редуксия, Неотения, Педоморфоз).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |