Катастрофизм (юн. катастропҳе — тамом бўлиш, ҳалокат, бузилиш), катастрофалар назарияси — метафизик таълимот. Унинг асосида Ер пўсти ва органик оламнинг ривожланиши бутун Ер планетаси миқёсида содир бўладиган, даврий такрорланиб турадиган геологик ҳалокат (катаклизма)лар билан боғлиқ, деган ғоялар ётади. Даврий глобал ҳалокатлар ҳақидаги ғоя қадимда пайдо бўлган; 17— ХВИИИ асрларда геология тарихини ўрганишда қўлланган. Палеонтологиянинг асосчиси франсуз олими Ж. Кюве 1812-йилда Ер катламларининг алмашиниши билан бирга фауна ва флоранинг алмашиниши ҳам содир бўлганлигини ва ўтмишдаги геологик даврларда органик дунё ўзгаришининг сабабини ўзининг катастрофалар назарияси асосида тушунтирди. Кювенинг уқтиришича, Ер юзининг каттагина қисмида рўй берган ҳалокатли табиий офат (катастрофа) бу ҳудудлардаги барча ҳайвон ва ўсимликларни ҳалок этган. Сўнгра уларнинг ўрнини омон қолган жойлардан келган, лекин қирилиб кетган турларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган янги формалар эгаллаган. Кюве қад. қатламлардан ёш қатламларга ўтган сари органик формаларнинг аста-секинлик билан мураккаблашиб борганлигини қайд этган бўлсада, у Ламаркнниг тирик табиат эволюсияси, кейинги ҳаёт формаларининг олдинги формалардан келиб чиққанлиги ҳақидаги фикрларини инкор этди. Кюве турларнинг ўзгармаслиги ҳақидаги креационистик дунёқарашни ёқлаб чиқди. Кювенинг асосий ғояси франсуз палеонтологи А. д’Орбиний томонидан давом эттирилди. А. д’Орбиний Ер тарихини 27 даврга бўлиб, ҳар бир давринг янги формалар билан бошланиб ҳалокат туфайли қирилиб поёнига етганлигини айтади. Шунинг билан бирга ўша даврдаёқ палеонтологик далиллардан ҳаётдаги ҳодисаларни эволюсион нуқтаи назардан тушуниш заруриятини ёрқин ифодаловчи қатор "палеонтологик қонунлар" чиқарилди. Бу қонунларга биноан, қирилиб кетган формалар қанчалик қадимги бўлса, улар билан ҳозирги замон ҳайвонлари ўртасидаги фарқ ҳам шунчалик катта бўлади, ҳайвон типларининг пайдо бўлиш тартиби эмбрион босқичларнинг пайдо бўлишидаги тартибни эслатади; қирилиб кетган ҳайвонлар ҳозирги ҳайвонларга ўхшаш план асосида тузилган, уларнинг ҳаёти ҳам ўхшаш физиологик фаолият билан тавсифланади. Бу қонунлар органик дунё ўзининг тарихий ривожланишига кура, бирбутун эканлигидан далолат берди. Эволюсион назария организмлар тарихий ривожланишида К.ни инкор этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил