Katatoniya
- Ушбу мақола тиббий атама ҳақидадир. Мусиқий гуруҳ учун Кататониа мақоласига қаранг.
Кататония (юн. κατατείνω — таранглашиш) руҳий ва таянч-ҳаракат касалликлари гуруҳига мансуб касаллик. Кататоник синдром — киши руҳиятининг бузилиши, кататониянинг 2 шакли фарқ қилинади: мускуллар таранглашиб, қотиб қолиш (кататоник карахтлик, ступор) ҳамда ҳаракат ва нутқ қўзғалувчанлиги ҳолатининг бузилиши (бунда бемор ашула айтади, рақсга тушади, ўзини ҳар хил алфозга солади, гоҳ шодланади, гоҳ ваҳимага тушади ва ҳоказо). Кататония шизофрения ва психоз синдроми бўлиб, интоксикация, инфексия ёки бош миянинг органик зарарланиши натижасида келиб чиқади. Кататонияда эс-ҳуш сақлансада унда галлюсинация ва алаҳсираш ҳолатлари кузатилади[1].
Кататоник қўзғалиш
Беморда бемаъни, стереотипли ҳаракатлар билан қўзгалувчанлик, негативизм ва нутқ алоқасизлиги, айрим пайтларда эса кутилмаган аччиқлиги, бузғунчанлик ҳаракатлар, маъносиз жаҳллик, ўзига шикаст етказиш билан моторли қўзғалиш ҳолатлари кузатилади.
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |