Kateter
Катетер (юн. катҳетер — най) — най шаклидаги тиббий асбоб; ковак томирлар, нафас ва сийдик йўллари, лимфа томирлари ва б.га юбориб, уларни катетерлаш учун қўлланади. Йўғонлиги ҳар хил металл, резина, синтетик К.бор. Турли мақсадда ишлатилишига кўра, қон томир К.и (артериал, веноз, лимфа йўллари), сийдик ҳамда нафас йўли, шунингдек, бронх К.лари фарқ қилинади. К.ни ишлатишдан олдин, албатта, махсус усуллар билан зарарсизлантирилади (қаранг Стериллаш). К.дан кўпгина даволаш ҳамда текшириш мақсадларида фойдаланилади. Сийдик йўлини катетерлаш махсус малака талаб этади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |