Катиэ Элизабетҳ Боwен (1994-йил 15-апрелда туғилган) — янги зеландиялик профессионал футболчи, „Америка Миллий Аёллар Футбол Лигаси“нинг (НWСЛ) „Нортҳ Cаролина Cоураге“да ўйнайди[4]. У Янги Зеландия терма жамоаси аъзоси[5].

Катиэ Боwен
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кате Элизабетҳ Боwен[1]
Таваллуд санаси 1994-йил 15-апрел (1994-04-15) (32 ёш)
Таваллуд жойи Окленд, Янги Зеландия[2]
Бўйи 1.72 м
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нортҳ Cаролина Cоураге
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Гленфиэлд Роверс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2017 ФC Канзас Cитй 34 (2)
2018—2020 Утаҳ Роялс 42 (0)
2021 Канзас Cитй 13 (0)
2022 Нортҳ Cаролина Cоураге
Миллий терма жамоа
2008—2010 Янги Зеландия У17
2012—2014 Янги Зеландия У20
2011 Янги Зеландия 80[3] (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2020-йил 17-октябр учун)

Таълим

Шимолий Cаролина университети

Боwен 2012—2015-йилгача Шимолий Cаролина университетида ўқиган, у университет футбол жамоасининг 2012-йилда „Миллий чемпионат“да ғолиб чиққан жамоанинг бир қисми эди[6].

Жамоалардаги фаолияти

Канзас Cитй

Боwен „Канзас Cитй“ томонидан „2016 НWСЛ коллежи“ лойиҳасида 16-ўйинчи рақам билан танланган[7]. Боwен 2016-йилда 13 та ўйинда майдонга тушган. Боwен 2017-йилда клуб учун 22 ўйинда майдонга тушди ва иккита гол урди[8].

Утаҳ Роялс

„Канзас Cитй“да 2017-йилги мавсумдан сўнг, фаолиятини тўхтатган Боwен 2018-йил 8-февралда расман „Утаҳ Роялс“ клуби рўйхатига киритилди[9]. У 2018-йилда Утаҳ учун 19 та ўйинда майдонга тушди, „Утаҳ Роялс“ Лигада 5-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига чиқа олмади.

Боwен 2019-йилги НWСЛ мавсуми учун Утаҳ штатига қайтди. У 2019-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштироки туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборарди.

Канзас Cитй

"Канзас Cитй" 2021-йил декабр ойида Боwен билан бир йиллик шартнома тузди[4].

Нортҳ Cаролина Cоураге

У „Нортҳ Cаролина Cоураге“ клуби билан 2022-йил 21-январда, 2023-йилги мавсум учун янгилаш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолади[10].

Халқаро фаолияти

Оклендда туғилган Боwен, 2008-йилда ўзининг 14 ёшга тўлган туғилган кунида „Янги Зеландия У17“ билан „Австралия У17“ ўйинида майдонга тушиб, Янги Зеландияни тан олинган халқаро миқёсда ҳимоя қилган энг ёш футболчига айланди[11]. Ўша йили у 2008-йилги ФИФА У17 аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олди ва у Колумбия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда майдонга тушди[12]. У яна 2010-йилда Янги Зеландияни ҳимоя қилди, бу сафар Тринидад ва Тобагода бўлиб ўтган, 2008-йилги „ФИФА У17“ аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида сардор сифатида қатнашди[13].

Боwен 2011-йилнинг 12-майида Австралияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда захира ўйинчиси сифатида катта терма жамоадаги дебютини ўтказди[14].

У 2011-йилда Германияда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Янги Зеландия терма жамоасининг учта ўйинидан иккитасида ва 2015-йилда Канадада бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган[15]. 2012-йилги Олимпиада ўйинларида сўнг, Боwен 2016-йилда Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун 18 ўйинчи рўйхатига киритилди ва у Янги Зеландия терма жамоаси учун барча ўйинда қатнашди[16].

2019-йилда Боwен учинчи жаҳон чемпионатида иштирок этди. У Янги Зеландиянинг Франсиядаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги учта ўйинининг ҳар бир дақиқасини ўйнади, улар учта ўйинда ҳам мағлуб бўлишди ва плей-оффга чиқа олишмади[17].

Халқаро фаолият статистикаси

Н. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2018-йил 28-ноябр Стаде де Хнассé, Лифоу, Янги Каледония Янги Каледония 4 — 0 8-0 2018-йилги Аёллар ўртасида Миллатлар Кубоги

Ютуқлари

Шимолий Cаролина университети

  • НCАА аёллар футбол чемпионати: 2012-йил

Халқаро

  • Аёллар ўртасида Миллатлар Кубоги: 2018-йил

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Плаерс – 2015 ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп“. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион. 2016-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-июн.
  2. ↑ Профиле (Wайбаcк Мачине сайтида 21 Жуне 2015 санасида архивланган) ат НЗФ
  3. ↑ „Профиле“. ФИФА.cом. 2011-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Кансас Cитй Cуррент Анноунcес Ростер Чангес - Кансас Cитй Cуррент“. www.кансасcитйcуррент.cом (2021-йил 21-декабр).
  5. ↑ „Cапс 'н' Гоалс, Неw Зеаланд Wомен'с натионал репресентативес“. Тҳе Ултимате Неw Зеаланд Соccер Wебсите. Қаралди: 2011-йил 12-май.
  6. ↑ „Қ&А wитҳ формер УНC wомен'с соccер плаер Катиэ Боwен“ (2016-йил 6-октябр). Қаралди: 2018-йил 3-июл.
  7. ↑ „2016 НWСЛ Драфт: Ресулц, Реаcтион Анд Море“ (2016-йил 16-январ). Қаралди: 2018-йил 3-июл.
  8. ↑ „Катиэ Боwен Плаер Стац“ (2018-йил 30-июн). Қаралди: 2018-йил 3-июл.
  9. ↑ „Утаҳ Роялс ФC wелcоме Неw Зеаланд Интернатионал Катиэ Боwен, ГК Ниcоле Барнҳарт & НWСЛ стандоуц Ребеccа Морос анд Алех Арлитт“ (2018-йил 12-феврал).
  10. ↑ Cоммуниcатионс. „Нортҳ Cаролина Cоураге Сигн Неw Зеаланд Интернатионал Катиэ Боwен“ (эн-ус). Нортҳ Cаролина Cоураге (2022-йил 21-январ). 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-феврал.
  11. ↑ „Катиэ Проуд То Бе Тҳе Ёунгест Ёунг Ферн оф Алл“. Спортинг Пулсе. 2011-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-май.
  12. ↑ „ФИФА.cом“ (2009-йил 25-ноябр). 2009-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-январ.
  13. ↑ „ФИФА У-17 Wомен'с Wорлд Cуп: Неw Зеаланд - Сқуад Лист - ФИФА.cом“ (2012-йил 2-ноябр). 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ „Фоотбалл Фернс дроп фирст Ауссиэ тест“. НЗ Фоотбалл (2011-йил 13-май). 2013-йил 20-апрелда асл нусхадан [тт_неwс=1049&тх_ттнеwс[баcкПид]=10&cҲаш=756а673ааc архивланган].
  15. ↑ „ФИФА плаер'с стац“. ФИФА. 2012-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-июн.
  16. ↑ „УНC Град Катиэ Боwен Репресентинг Неw Зеаланд ат Рио Олймпиcс“ (2016-йил 17-июл). Қаралди: 2019-йил 5-август.
  17. ↑ „Катиэ Боwен Ретурнс Фром Wорлд Cуп“ (2019-йил 11-июл). 2019-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-август.

Ҳаволалар