Katmai
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Катмаи — Алеут тизмасининг шим. қисмидаги ҳаракатдаги вулкан. Аляска ярим оролда. Бал. 2047 м. Андезит ва дацитлардан тузилган. 1912-йил 6-июнда портлаш ҳарактеридаги кучли отилиш рўй берган; кратери ўрнида диаметри 1,5 км, чуқ. 1200 м бўлган кўлли вулкан оғзи ҳосил бўлган. Сўнгги марта 1921-йилда отилган. Катмай миллий парки таркибида. Ён бағрининг пастки қисми игна баргли ва майда баргли ўрмонлар, бутазорлар, юқори қисми тундра ўсимликлари билан қопланган. Шим.-шарқий ён бағрида музликлар бор. Фаунаси таркибида аляска қўнғир айиғи; 150 турга мансуб қушлар учрайди. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |