Като Кюдзо (1922-йил 18-май — 2016-йил 11-сентябр) япониялик археолог, антрополог, тарихчи ва этнограф олим. Япония миллий этнология музейининг фахрий профессори. Ўзбекистон мероси, тарихи, меъморий ёдгорликларини ўрганган.

Като Кюдзо
Таваллуди 18-май 1922-йил
Геонгсанг, Япония империяси, Япония
Вафоти 11-сентябр 2016-йил(2016-09-11)
(94 ёшда)
Термиз, Ўзбекистон
Фуқаролиги Yaponiya bayrogʻi Япония
Соҳаси археолог, антрополог
Илмий даражаси Сока университети профессори
Мукофотлари

Ҳаёти

Корея Халқ Демократик Республикасининг Кёнсан провинсиясида туғилган. Университет талабаси сифатида 1945-йилнинг ёзида армияга чақирилиб, ватанига қайтган. Университетнинг учинчи курсига кирган. Япония қўшинларида хизмат қилган. У 21-август куни Мудандиён яқинида асирга олинган. Асирликда Като рус тилини ўрганишни бошлади.

Асирликдан кейин биринчи марта СССРга 1972-йилда ташриф буюрган. Ўзбекистоннинг қадимий тарихига катта қизиқиш билдирган. Олим узоқ йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси билан яқин ҳамкорлик қилди. Сурхондарё вилоятида (Далверзин-тепа, Қўра-тепа, Холчаён, Фаёз-тепа) археологик қазишмаларда қатнашган. У Ўзбекистон тарихини Японияда тарғиб қилган[1]. Ўрта Осиё ва Сибир тарихига оид ўнлаб китоблар муаллифи. Ўзбекистонга бағишланган кўплаб симпозиум ва кўргазмалар ташкил этган. Амир Темур, Бобур, Улуғбек асарларининг таржимони бўлган. Ўрта Осиё, айниқса, Ўзбекистон жанубидаги буддавийлик маданияти бўйича узоқ йиллик тадқиқотчи ҳисобланади.

Мукофотлар ва унвонлари

2002-йилда Ўзбекистон халқлари тарихи, меъморий ёдгорликларини ўрганиш ва тарғиб этишдаги улкан хизматлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги илмий алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланган[2]. Термиз шаҳри фахрий фуқароси. Шўрчи туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабига археолог Кюдзо Като номи берилган[3].

Сока университети (Токё) фахрий профессори.

Манбалар

  1. ↑ „Като Кюдзо — ўзбекларнинг япон олими“. www.хс.уз. 2023-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2023-йил.
  2. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 3 май 2002 года № УП-3066 «О награждении Кюдзо Като орденом «Дустлик»
  3. ↑ „Шўрчидаги мактабга япон олими Кюдзо Като номи берилди“. www.дарё.уз. Қаралди: 4-август 2023-йил.