Katolitsizm

Католицизм (лотинча: cатҳолиcисмус, юнонча: καθολικός - катҳоликос - умумий, асосий) — христианликдаги асосий оқимлардан бири. Католицизм диний таълимот ва черков ташкилоти сифатида 1054-йилда черковларнинг бўлинишидан кейин вужудга келди.ХВИ асрда Католицизмдан протестантизм ажралиб чиқди. Католик черкови қатъий марказлашган, ягона маркази Ватикан, унинг бирдан-бир бошлиғи — Рим папаси. Католицизм христианликнинг асосий ақида ва маросимларини эътироф этади. Айни вақтда ўзига хос ақидалари ҳам бор.
Католиклар Исодан аввал ҳам бўлишган улар тимсолларга сиғинишарди кейинчалик насронийликни қабул қилишди ва у динни бузиб ташлашди Исони худо дейишди аслида у Аллоҳнинг қули ва Росули эди.Исонинг ўзи Библияда мени валийнемат деманглар валийнемат (немат эгаси) фақат Аллоҳдир мен фақат унинг росули ва қулиман холос деб таъкидлайди[1].
Католицизм муқаддас руҳ фақат худо-отадан эмас, балки худо-ўғилдан ҳам пайдо бўлган, Рим папаси Исонинг ердаги ноиби, у дин ва ахлоқ ишларида гуноҳ қилмайди, унинг ҳокимияти жаҳон соборлари ҳокимиятидан юқори туради деб ҳисоблайди. Католицизм фақат муқаддас ёзув (Библия)ни эмас, балки муқаддас ривоятни ҳам диний таълимотнинг манбаи деб билади. Католицизмда, православиедан фарқли равишда, муқаддас ривоятга католик черковлари жаҳон соборларининг қарорлари ва папанинг фикрлари ҳам қўшилган. Руҳонийларнинг уйланмаслиги, Биби Марям бокира бўла туриб Исонни туғиши, унинг жисми осмонга кўтарилиб кетиши ақидасини эътироф этиш, эътиқод тимсолига аъроф ақидасини қўшиш Католицизмга хос хусусиятдир.
Католицизм учун маросимларни тантанали ўтказиш, жафо чекканларни, авлиёларни иззат-ҳурмат қилиш ҳарактерлидир. Католицизмда ибодат асрлар давомида лотин тилида олиб борилган, ИИ Ватикан собори (1962—65) ибодатни миллий тилларда ўтказишга рухсат берган. Католицизмга кўпроқ Фома Аквинскийнинг диний қарашлари асос қилиб олинган.
Католицизм жаҳон сиёсатида муайян рол ўйнайди. Католик черков кўп сонли руҳонийлар, монахлик орденлари, клерикал партиялар, миссионерлик ташкилотлари ва б.га эга. Черков статистикасига кўра, католиклар 900 млн.га яқин киши. Италия, Испания, Португалия, Франсия, Белгия, Австрия ва Лотин Америкаси мамлакатларида Католицизм ҳукмрон диний таълимот ҳисобланади. Полша, Венгрия, Чехия, Словакия ва Кубада католиклар динга ишонувчи аҳолининг кўпчилигини ташкил этади. ХХ асрнинг 60-й.ларидан Католицизм ақидалари, маросимлари, ташкилотлари ва сиёсати замон талабларига мослаштирилмокда[2].
Яна қаранг.
Манбалар
- ↑ „Иссуинг Год'с Cалл : Жесус' Релатионшип то ҳис Дисcиплес“, Год'с Эқуал : Wҳат Cан Wе Кноw Абоут Жесус’ Селф-Ундерстандинг?, Блоомсбурй Т&Т Cларк, ИСБН 978-0-567-43111-0, қаралди: 2024-07-18
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |