Андоза:Нихонго Европа-япон ошхонасининг гўштли таоми, домбурининг энг оммалашган тури.

Номланиши

Таомнинг номи икки сўздан олинган: тонкацу (чўчқа котлети) ва домбури (устига гарнир солинган катта косадаги гуручдан иборат таом)[1][2][3][4].

Таом

Бир порсияси бир пиёла гуруч ва яхшилаб пиширилган чўчқа гўштидан иборат. Котлетни тухумга олдиндан ботириб олиш ёки пиширгандан кейин устидан соус қуйиш мумкин[5]. Таомга сабзавотлар ва турли зираворлар ҳам қўшса бўлади.

Кацудоннинг минтақавий турлари мавжуд: «қизил мисо» (японча: 赤味噌?) билан Нагоя ʻʻмисо-кацу(дон)ʻʻи (японча: 味噌カツ丼?)[6], франсузча соуси билан Окаяма ʻʻдеми-кацу(дон)ʻʻи (японча: デミカツ丼?)[7] ва бошқалар.

Оммавий маданиятда

Кацудон мактаб ўқувчилари ва талабалар орасида машҳур: «ютиб чиқмоқ» (японча: 勝つ?) сўзи таом номига оҳангдош, шунинг учун кацудон имтиҳонлардан олдин тановул қилинади[8].

Японияда жиноятчи полиция бўлимида ёки тергов хонасида бир пиёла кацудон еса, албатта тавба қилади, деган шаҳар афсонаси мавжуд[9].

Манбалар

  1. ↑ Смил В., Кобаяши К.. . ИСБН 9780262017824. 
  2. ↑ Фредериc Л., Ротҳ К.. . ИСБН 9780674017535. 
  3. ↑ Тҳе Эаст. Эаст Публиcатионс, 1991 — 27-бет. 
  4. ↑ Ҳербст Р., Ҳербст С.Т.. . ИСБН 9781438076218. 
  5. ↑ 日本を知る105章, Корона буккусу. Ҳеибонша, 2001. 
  6. ↑ „Мисо-кацу“ (деадлинк). НАГОЙА CОНВЕНТИОН & ВИСИТОРС БУРЕАУ. 2014-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-09-07 санасида архивланган)
  7. ↑ „デミカツとは?“. Окаяма Виситорс & Cонвентион Ассоcиатион. 2016-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-март.
  8. ↑ Добсон Ҳ.. . ИСБН 9781134355563. 
  9. ↑ „警察のホント・ウソ“ (деадлинк). 岡山県警察. 2015-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-май.