Катта Анвар масжиди (арабча: مسجد الأنوار الكبير‎‎, амҳ. ታላቁ የአንዋር መስጊድ), шунингдек, Ал-Анвар масжиди ёки оддийгина Анвар масжиди деб ҳам аталади[1], — Аддис-Абебанинг Арада туманидаги Меркато ҳудудида жойлашган масжид. У Аддис-Абебадаги энг катта ва энг қадимий масжид ҳисобланади. Масжид италянлар томонидан тах. 1922-йилда қурилган ва пудратчига тўланмай қолган 16 000 биррни қоплаш учун мусулмонлар маблағ йиғиб, қурилишни якунлашда ёрдам берганлар.

Масжид
Катта Анвар масжиди
  • ታላቁ የአንዋር መስጊድ
  • مسجد الأنوار الكبير
Масжиднинг 2024-йилдаги тасвири
Мамлакат  Эфиопия
Ҳудуд Арада тумани
Шаҳар Аддис-Абеба
Координаталар 9°02′00″Н 38°44′28″Э / 9.033269°Н 38.741065°Э / 9.033269; 38.741065
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Асосий сана:
тах. 1922-йил
Гумбазлар сони 2 та
Гумбазлар сони 2 та
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Умумий кўриниши

Катта Анвар масжиди Аддис-Абебанинг Арада туманидаги Меркато ҳудудида жойлашган. У италиян ҳукумати томонидан тах. 1922-йилда қурилган[2][3][4][5][6]. Масжид Аддис-Абебадаги энг катта ва энг қадимий масжидлардан биридир. Масжиднинг оқ ва яшил ранглар билан безатилган ўзига хос меъморчилиги бор[4].

Италянлар қурилишни тугатмай кетиб қолгач, мусулмонлар қурилишни давом эттириш учун маблағ тўплашган. Қурилиш тугаллангач, пудратчига 16 000 ЭТБ тўланмай қолиб, бу суд қарори билан масжиднинг бир неча кунга ёпилишига олиб келган. Кейинчалик бир шахс қарзни қоплагач, масжид қайта очилган[7].

Рўза ойларида минглаб одамлар масжид ҳовлисида тўпланадилар ва эркаклар масжид ичида атир тутатқи (хушбўй тутатқи) олиб юришлари мумкин. Кўчма минбар оқ ташқи деворлар ва гумбазларни кўтариб турган яшил устунларнинг ўртасига қўйилади; булар масжиднинг кўркам олд қиёфасини ҳосил қилади[5].

Эътиборга молик воқеалар

1995-йил 21-феврал куни Эфиопия Ислом ишлари Олий Кенгашининг ўша пайтдаги иккинчи раиси тарафдорлари билан полиция ўртасида зўравонлик тўқнашуви юз бериб, натижада мусулмон элитасининг 40 нафар аъзоси ҳибсга олинган ва 9 киши ҳалок бўлган[8]. Бу ҳодиса мусулмон аҳолиси орасида катта ҳайрат ва ташвиш уйғотди ва 1991-йилдан бери чиқиб келаётган бир қатор исломий даврий нашрлар тўхтаб қолди. 1995-йил охири ва 1996-йил бошларида исломга оид диний ва дунёвий мавзулар ҳамда тегишли ғояларни ўз ичига олган, амхар тилида чиқадиган саккизта таблоид нашр қилинган эди. Бу газеталар тарқатилиши мусулмонлар ҳамжамияти орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди; улар амхарча матбуот нашрлари мусулмон маданиятини шакллантириши мумкинлигига ишонишган[9].

2015-йил 11-декабрда кечки намоз пайтида граната ҳужуми содир бўлиб, ҳукумат маълумотига кўра, ўн киши яраланган. Ахборот вазири Гетачев Реда ҳужум бўйича тергов олиб борилаётганини ва ҳокимият органлари ҳали аниқ хулосага келмаганини маълум қилган[10][11].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Этҳиопиа: Информатион он wҳетҳер тҳе Гранд Анwар Мосқуэ ин Аддис Абаба ис алсо кноwн ас тҳе Жама'а Салат мосқуэ“ (эн). Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Рефугеэс. 2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  2. ↑ „Тҳе Гранд Анwар Мосқуэ“. www.аддисабаба.травел. 2022-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  3. ↑ „Филминг ин Аддис Абаба тҳе Cапитал оф Этҳиопиа - Продуcер ин Этҳиопиа“ (эн-УС). Филм Фихерс Этҳиопиа. 2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Анwар Мосқуэ“ (эн-УС). Висит Этҳиопиа. 2021-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Этҳиопиа'с Муслимс марк тҳе Пропҳет'с биртҳдай“. wорлдбуллетин.дунябултени.нет. 2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  6. ↑ „Роад то Этҳиопиа“ (эн). Араб Неwс (2012-йил 1-апрел). 2013-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  7. ↑ Абдулwеҳаб, Кемал (2011). "Абдулфäтаҳ Абдäллаҳ, 2008-2010, Тҳе ҳисторй оф Аддис Абäба мосқуэс, вол.1 эт 2". Анналес д'Éтҳиопиэ 26 (1): 311–318. ҳттпс://www.персеэ.фр/доc/этҳио_0066-2127_2011_нум_26_1_1446. Қаралди: 2022-07-21. Катта Анвар масжиди]]
  8. ↑ УС Департмент оф Стате. Cоунтрй Репорц он Ҳуман Ригҳц Праcтиcес фор 1995: Репорт Субмиттед то тҳе Cоммиттеэ он Интернатионал Релатионс, У.С. Ҳоусе оф Репресентативес анд тҳе Cоммиттеэ он Фореигн Релатионс, У.С. Сенате (эн). У.С. Говернмент Принтинг Оффиcе, 1996. ИСБН 978-0-16-052480-6. Қаралди: 2022-йил 21-июл (2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган). 
  9. ↑ Аҳмед, Ҳуссеин (1998). "Реcент Исламиc Периодиcалс ин Этҳиопиа (1996-1998)". Нортҳеаст Африcан Студиэс 5 (2): 7–21. дои:10.1353/нас.1998.0007. ИССН 0740-9133. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/41931160. 
  10. ↑ „Этҳиопиа'с Гранд Анwар Мосқуэ ҳит бй 'гренаде аттаcк'“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2015-йил 11-декабр). 2021-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  11. ↑ „Этҳиопиа: бомб эхплодед ат Анwар Мосқуэ дуринг пеаcефул демонстратион (Видео)“ (эн-УС). Боркена Этҳиопиан Неwс (2015-йил 11-декабр). 2021-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.

Ҳаволалар

Викиомборда „Катта Анвар масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.