Бурсуқ[1] (1097-йилда вафот этган), шунингдек Катта Бурсуқ[2] ва Амир сипоҳсолор Бурсуқ,[3], Салжуқийлар давлатининг нуфузли сиёсий ва ҳарбий арбоби бўлиб, Бурсуқийлар сулоласи асосчиси ҳисобланади. Ушбу сулола Луристон ва шимолий Хузистоннинг маҳаллий ҳокимлари бўлган[4].

Бағдод шиҳнаси
Мансаб даври
1060-йил апрел – 1061
Вориси Ошин
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1097-йил сентябр
Сарахс

Фаолияти

Ёшлик даврлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Баъзилар Бурсуқ Тўғрулнинг ғуломи бўлган, деб тахмин қилганлар. Бироқ, бу эҳтимолдан йироқ. Аксинча, у Ҳасануяҳлар сулоласининг ғуломи бўлган ва кейинчалик уларнинг мулклари ҳамда мансабини мерос қилиб олган бўлиши мумкин[4].

Бурсуқ ҳақидаги дастлабки маълумотлар Бағдоднинг биринчи шиҳнаси бўлганига оид. 1060-йил апрелида Тўғрулбек Аббосийлар пойтахти устидан ҳукмронлик ўрнатганидан кейин, Бурсуқни шиҳна лавозимга тайинлаган. 1061-йил бошида Бурсуқ халифани қизи ёки синглисини салжуқий ҳукмдорга турмушга беришга кўндира олган. Шу йилнинг ўзида Бурсуқнинг ўрнини Ошин исмли ғулом эгаллаган. Бурсуқ Тўғрулнинг сўнгги кунларида унинг ҳамроҳи бўлган. Тўғрул вафотидан сўнг эса Бурсуқ 1065-йилда Форсга қарши юришда Алпарслонга ҳамроҳ бўлгани қайд этилган[4].

Бурсуқ 1078-йилгача ўтган 15 йил давомида тарихий манбаларда деярли учрамайди. Бу ҳолат Низомулмулкнинг ислоҳотлари билан изоҳланиши мумкин. Чунки бу ислоҳотлар амирлар ҳокимиятини сезиларли даражада чеклаган эди. Айнан шу даврда Бурсуқ Луристон ва Хузистоннинг шимолий ҳудудларини бошқара бошлаган бўлиб, бу ҳолат мазкур минтақада Бурсуқийлар сулоласи меросий ҳокимиятининг шакллана бошлаши дея баҳоланади. Уларнинг қароргоҳи эҳтимол ушбу ҳудуднинг энг муҳим маркази бўлган Шуштар шаҳрида жойлашган эди[4].

Бурсуқ бир неча йилдан сўнг яна сиёсий арбоб сифатида манбаларда қайта тилга олинган. 1078-йилда Алпарслон Бурсуқни Онадўлига, Қуталмишнинг ўғиллари Сулаймон ва Мансурнинг қўзғолонини бостириш учун юборилган. Бурсуқ ғалаба қозонганига қарамай, Сулаймон Онадўлининг ғарбий ва жанубий ҳудудларида ҳокимиятни сақлаб қолган. 1086-йил августида салжуқий султон юришни шахсан ўзи бошқарган ҳолда, Бурсуқ ва яна бир неча амирни илғор қўшин қилиб юборган. Шундан сўнг, Бурсуқ Алехиос И Комненос даврида Византия империясига қарши можароларда салжуқийлар қўмондони этиб тайинланган. Ҳамадоний Бурсуқ Александретта қўлтиғи яқинига жойлаштирилганини қайд этган[4].

1087-йил апрелида, салжуқий султон Маликшоҳнинг қизи билан аббосий халифа ал-Муқтадий (ҳ. 1075–1094) ўртасидаги никоҳ маросими чоғида Бурсуқ келинни Бағдодга олиб бораётган карвонни кузатиб борувчи амирлар сафида бўлган. Бу ҳолат Бурсуқ Маликшоҳ ҳукмронлиги даврида ҳам юқори мансабларини сақлаб қолганини кўрсатади. 1092-йилда Маликшоҳ вафотидан сўнг,, Амир Сипоҳсолор Катта Бурсуқ номи билан қайд этилган Бурсуқ Барқиёруқни қўллаб-қувватлаган. Тутушнинг исёни пайтида Бурсуқ саркардаларни Тутушни қўллашдан воз кечишга кўндиришга уринган. 1094-йилда Мосул жангида Барқиёруқ билан бирга Тутушга қарши жанг қилган ва Барқиёруқ мағлуб бўлиб Исфаҳонга қочганидан кейин ҳам унга содиқ қолган. Бурсуқнинг Барқиёруқни тўлиқ қўллаб-қувватлаши охир-оқибат ўз самарасини берган. Султон якунда ғалаба қозонган ва Бурсуқ салжуқийлар саройидаги мавқеини янада мустаҳкамлаган. 1096-йилда Хуросонда Арслон Арғун қўзғолонини бостириш учун Барқиёруқ Аҳмад Санжарни ушбу вилоят ҳокими этиб тайинлаб, Бурсуқни унинг атабеги этиб белгилаган[4]. Йўл давомида Бурсуқни Қуҳистонлик низорий томонидан суиқасд натижасида ўлдирилган[5][4], 1097-йил сентябрида Саракҳс яқинида[4].

Низорийларнинг бу ҳужумни амалга оширишига сабаб Бурсуқнинг эҳтимолий анти-низорий фаолияти бўлиши мумкин. Чунки низорийларнинг кўпчилиги Шуштарнинг жануби-шарқида фаол бўлган. Бурсуқнинг ўғиллари ва иттифоқчилари Барқиёруқнинг вазири Мажд ал-Мулк Қумийни суиқасдда иштирок этганликда айблаб, уни 1099-йилда Сужасда ўлдирганлар[4].

Болалари

Манбаларда Бурсуқнинг тўрт нафар ўғли қайд этилган. Булар Илбеги (ایلبگی), Занги (زنگی), Ақ-Бури (آق‌بوری) ва ўғиллари ичида энг машҳури ҳамда отаси билан бир хил исмли ўғли Бурсуқ ИИ[4].

Бурсуқнинг қизларидан бири Арражан ва унга туташ ҳудудларнинг салжуқий амири Фахр уд-Давла Чавлийга турмушга берилган[4].

Манбалар

  1. ↑ برسق (форс тили) Бурсуқ / Барсақ, Туркий тиллардаги борсуқ, яъни „бўрсиқ“ маъносида
  2. ↑ برسق کبیر (форс тили) Бурсуқ-и Кабīр
  3. ↑ امیر اسپهسالار برسق (форс тили) Амīр Испаҳсāлāр Бурсуқ
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 رحمتی, محسن (Марч 2018). ["خاندان برسقی و تحولات عصر سلجوقی" (фа). پژوهش های تاریخی 10 (1). дои:10.22108/жҳр.2017.83577. . (ҳттпс://жҳр.уи.аc.ир/артиcле_22219_эдc282903а8907c7635cа1ф7б2а703а2.пдф%7Cлангуаге=фа}}[сайт ишламайди])
  5. ↑ Cоок, Давид (1 Жануарй 2012). ["Wере тҳе Исмāʿīлī Ассассинс тҳе Фирст Суиcиде Аттаcкерс? Ан Эхаминатион оф Тҳеир Реcордед Ассассинатионс" (эн). Тҳе Линеаменц оф Ислам: 97–117. дои:10.1163/9789004231948_007. ИСБН 978-90-04-21885-7. . (ҳттпс://брилл.cом/виэw/боок/эдcолл/9789004231948/Б9789004231948_007.хмл%7Cлангуаге=эн%7Cурл-аccесс=субсcриптион}})