Katta Ergash
Катта Эргаш, (1882-йил, Бачқир қишлоғи, Фарғона вилояти—1921-йил Хонабод) — Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг ёки босмачиликнинг раҳбарларидан бири.
| Катта Эргаш | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1882-йил Бачқир қишлоғи, Фарғона вилояти |
| Вафоти |
1921-йил Хонабод |
| Хизматдаги йиллари | 1918-1921 |
| Жанг/уруш | Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат |
Таржимайи ҳоли

Эргаш қўрбоши 1882-йилда Қўқоннинг Бачқир қишлоғида туғилган. У истиқлолчилик ҳаракатининг Фарғона вилоятидаги (1918—1921) энг нуфузли[1] дала қўмондонларидан бири бўлган. Уч йил Фарғона водийсида совет тузумига қарши курашган. 1921-йил январда Хонободда қизил армия томонидан ўлдирилган.
1918-йил 12-февралда Қўқон қал’асига муваффақияциз ҳужум уюштирилди[2].
Фарғоналик мужоҳидлар орасида Эргаш исмли икки раҳбар бўлган. Биринчи Эргаш (Кичик Эргаш[3]) 1918-йил Бачқирдаги жангда ҳалок бўлган. Иккинчи Эргаш Қўқонда яшаган. У дин арбоби бўлган ва жума намозларида 25 минг кишига ваъз ўқиган. Мулла Эргаш номи билан ҳам машҳур. Мулла Эргаш Қўқонни қамал қилишда қатнашиб, кейимчалик Бачқирга қочади. Кичик Эргаш вафотидан кейин (1918-йил феврал) мулла Эргаш шўроларга қарши курашнинг биринчи гуруҳини тузган. 1918-йил баҳорида барча Фарғона раҳбарлари уни Амир ул Муслим деб тан олдилар ва у халқ орасида машҳур бўлади. 1918-йил баҳор ва куз ойларида Наманган ва Қўқон вилоятларида Қизил армия билан бўлган барча жангларда Эргаш қўрбоши ғалаба қозонади. Эргашбек ва Мадаминбек мужоҳидлар етакчилиги учун курашади ва Эргаш курашда мағлуб бўлади. Натижада 1918-йил охири 1919-йил бошида Фарғона мужоҳидларига Мадаминбек бошчилик қилади. Қизилларга қарши жангларнинг бирида Эргаш ярадор бўлиб, 1921-йилгача йирик жангларда қатнашмайди. Ўша йили у ўз қароргоҳида Қизил Армия томонидан ўлдирилган. Баъзи манбаларда бу сана 1919- ёки 1920-йил деб кўрсатилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „«Красные басмачи»: почему они поддержали большевиков — Рамблер/новости“. 2019-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.
- ↑ „Борьба с басмачами в Средней Азии“. 2017-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.
- ↑ Мансурхўжа Хўжаев. Тарихий, ҳужжатли, бадиий-публицистик қисса, «ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШ ТАҲРИРИЯТИ, ТОШКЕНТ, 2008 — 153-бет.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
