«Катта Эрон» ўлкасига кирувчи ҳудудлар

Катта Эрон ёки Буюк Эрон (форс. ایران بزرگ‎ - Иран-э бозорг; форс. ایران‌زمین‎ - Иранзамин) — тарихий, маданий, диний ва сиёсий ўлка. «Катта» ёки «Буюк» ўлкаси қуйидаги ҳудудларни ўз ичига олади: ҳозирги Эроннинг ҳудуди, ғарбий ва шимолий Ироқ, шимоли-шарқий Сурия, жануби-шарқий Туркия, Арманистон, Озарбайжон, шарқий, шимолий ва жанубий Гуржистон, Афғонистон, ғарбий, жануби-ғарбий ва шимолий Покистон, Тожикистон, жанубий ва ғарбий Қирғизистон, жануби-ғарбий ва жанубий Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани жануби ва ғарби, Россиянинг Доғистон, Чеченистон, Ингушия ва Шимолий Осетия ҳудудлари.

ХИХ асрдан то ҳозиргача эроншунослигида ҳам «Катта Эрон» ҳам «Эрон» атамалари ишлатилиб келинади. Шунингдек «Буюк Эрон» ва «Эрон маданий ўлкаси» каби атамалар ҳам учраб туради. «Катта Эрон» ўлкаси ҳозирги сиёсий жабҳадан тубдан фарқ қилиб, фақат тарихий, маданий ва диний бирликка ишора қилади. «Катта Эрон» ўлкаси тарихи Сосонийларнинг ушбу ўлкага кирувчи ҳудудларини босиб олиб Сосонийлар давлатига асос солинганида бошланган ва бошқа сулолалар томонидан давом эттирилган. Форслар ушбу ҳудудларни эгаллаб олишгани билан улар ўз дини, тили ва маданиятини маҳаллий халқларга сингдиришган. Асрлар оша ушбу халқлар ва ҳудудлар жуда қалин ҳамкорликда бўлишган.

Ўлкага кирувчи ҳудудлар

Қадимда

Ҳозирги пайтда

Манбалар