Katta Kanyon
Катта канён (инглизча: Гранд Cанён) — АҚШнинг Аризона штатидаги дара. Колорадо платосидан оқиб ўтадиган Колорадо дарёсининг ўрта оқимида. Дунёдаги энг чуқур даралардан бири. Литл-Колорадо дарёсининг қуйилиш жойидан бошлаб қуйи оқими томон 446 км га чўзилган. Чуқ. 1600 м гача, эни 8–25 км, тубида эса 1 км (айрим жойларида 120 м). Тик ён бағрида устун, пирамида, қалъа шаклидаги қоялар кўп. Колорадо дарёси архей эрасидан то юқори палеозойнинг чўкинди жинсларигача бўлган турли рангдаги горизонтал қатламларни кесиб ўтган. Катта Канён Колорадо дарёсининг эрозияси натижасида кайнозойда вужудга келган. Дара жуда манзарали миллий парк ҳисобланади. Туристлар кўп келади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |