Katta Langar
Катта Лангар (Лангар, Лангар ота номлари билан ҳам танилган) – Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятига қарашли қишлоқ. Қамаши тумани таркибига киради. Тумандаги Қизитепа қишлоғидан 25-30 километр[1] ва Шаҳрисабздан 70 километр масофасида[2] жойлашган.
Катта Лангар | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| 38°43′3.3666″Н 66°46′10.506″Э / 38.717601833°Н 66.76958500°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Қамаши тумани |
| Асос солинган | ХВ аср |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 180513 |
| Автомобил коди | 70 |
|
| |
Қишлоққа ХВ асрда сўфий Муҳаммад Содиқ асос солган[2].
Ўхшаш номлар
Лангар, Лангар ота, Катта Лангар, Кичик Лангар, Эски Лангар, Паст Лангар каби жой номлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Қамаши, Навоий вилоятининг Хатирчи ҳамда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманларида учрайди.
Жойлашуви
Катта Лангар қишлоғи Ҳисор тоғи этакларида, Лангарсой бўйида жойлашган.
Қишлоққа кираверишда Қапчиғой дараси бўлиб, дарадаги тошлар нисбатан енгил ҳисобланади[3].
Тарихи
Туркестанские ведомости газетасининг 1920-йил 24-февралда чиққан сонида қишлоқ ҳақида шундай дейилади[4]:
Лангар қишлоғи ўтган замонда шаҳар ҳам бўлган. Бу қишлоқ ўзининг маданий ҳолатини сақлаб қолган. У Яккабоғдан унча узоқда эмас. Албатта вақти келиб бу ерларга ҳам от йўллари ўрнига асфалт йўллари солинар. Лангар оддий қишлоқ эмаслиги тўғрисида мозорда турган қабртошлар гувоҳлик бериб турибди. Улар жуда ажойиб безатилган…
Иқтисодиёти
2018-йилда Катта Лангар қишлоғи ҳудудидаги темурийлар даврига оид маданий меъморчилик ёдгорликлари сақланиб қолгани ҳисобига туристик ҳудудга айлантирилиши билдирилди[5].
Қишлоқ ўзидан юқорироқда жойлашган Майданак баландтоғ расадхонаси билан 4Р86 маҳаллий йўли билан боғланади. Ушбу йўлнинг 40 километрлик қисми 2024-йил январда таъмирланган[6]. Таъмирлашга давлат буджетидан 11 млрд сўм маблағ ажратилган[7].
2022-йилда ичимлик суви олиб келинган, электрификация қилинган, бироқ газлаштирилмаган[2]. Аҳолига газ суюлтирилган ҳолда газ балонларда етказиб берилади.
Лангарота масжиди ва шайх Абулҳасан мақбараси

Лангарота масжиди Ўрта Осиё тоғли ҳудудига хос, икки хонақоҳли, олди пешайвонли қилиб бунёд этилган.
Масжид таркибида 1 та айвон, 4 та меҳроб, 2 та хонақоҳ, 7 эшик ва 19 устун мавжуд[1]. Илк қурилган масжид аввалига кичик бўлиб, кейинчалик катталаштирилган деган тахминлар мавжуд. Шунга кўра, 2 та хонақоҳ катта ва кичик масжид деб аталади.
Масжиднинг баландлиги 11 метрни ташкил этади. Умумий майдон эса 32х32 метр[1].
Меҳроб атрофида сулс ёзувида ёзилган битиклр билан безатилган. Унинг ичидаги безакли ёзувларда 1519—1520, 1562—1563, 1748 ва 1807—1808-йиллар (қурилган ва таъмир қилинган саналар) ёзуви сақланган. Девор бўйлаб кошинлар мозаика услубида жойлаштирилган. Шунингдек, араб ва номаълум тилдаги ёзувлар билан жилоланган.
Мақбара атрофи қабристондан иборат. ХХ асрда Эски Лангар қабртошларини ўрганган шарқшунос Михаил Массон қабристон эпитафиялари ХВ-ХВИ асрдан то ХХ асрга қадар бўлган даврга мансублиги ёзади[4].
Қабристондаги ишқия тариқати шайхлариники бўлиб биринчи қабр шайх Абуҳасан ибн шайх Илёс ибни шайх Муҳаммад ибн шайх Худайқулники (вафоти ҳижрий 897-йил), иккинчи қабр эса Шайх Муҳаммад Содиқ ибни шайх Абул Ҳасан ибни шайх Илёсники (вафоти ҳижрий 952-йил), учинчи қабр эса Абул Ҳусайн ибни шайх Муҳаммад Содиқ Абул Ҳасан ибни шайх Илёс ибни шайх Муҳаммад ибни шайх Худайқулники (вафоти ҳижрий 967-йил) ҳисобланади[4].
Қадимда мақбара кириш саҳнининг ўнг ва чап томонига оғирлиги бир тонна ва ундан оғир 9 та тош шайхларга атаб келтирилган[4].
Катта Лангар Қуръони
Катта Лангар қишлоғидан асрлар давомида ишқия тариқати шайхлари томонидан сақлаб келинган Қуръоннинг энг қадимги нусхаларидан бири топилган[8]. Мус’ҳаф ВИИИ асрда бузоқ терисига кўчирилган ва ИХ асрда Арабистондан келтирилган[5]. Ҳозирда Қур’оннинг 81 варағи Санкт-Петербургдаги Кунсткамера музейида, 1 варағи Тошкентдаги Шарқшунослик институтида, 2 варағи Бухоро вилоятида, 13 варағи Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланади[8]. Қисман АҚШ, Франсия, Қувайт музейларида ҳам турибди[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Лангар ота масжиди ҳақида эшитганмисиз?“. вақф.уз. Вақф хайрия жамоат фонди. 2023-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „“Катта Лангар — жаннатмонанд жой”. Ўзбекистондаги тоғ қишлоғи Илдар Садиков фотонигоҳида“. Газета.уз. Афиша Медиа (2023-йил 4-феврал). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ „Дарвешона ош қилинадиган қишлоқ – Лангар ота“. Кун.уз. Кун.уз (2023-йил 22-феврал). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Тарих тилсими яширинган қадамжо“. қашқадарё.уз. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги. 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Катта Лангар қишлог`и туристик ҳудудга айлантирилади“. Даракчи.уз (2018-йил 18-декабр). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Олис тоғли манзилларда равон йўллар“. Қамаши туман ҳокимлиги (2024-йил 8-январ). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ „2019-2020-ЙИЛЛАРДА ҚАСҲҚАДАРЙО ВИЛОЙАТИНИНГ ҚАМАСҲИ ТУМАНИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
- ↑ 8,0 8,1 „“Нодир қўлозма сирлари”: Ўзбекистонда сақланаётган Катта Лангар Қур’они ҳақида“. спутникнеwс.уз. Спутник (2023-йил 17-апрел). Қаралди: 2-апрел 2024-йил.