Катта Юган — Россия Федерациясининг Тюмен вилоятидаги дарё. Об дарёсининг чап ирмоғи, Юган дарё тармоғига қуйилади. Узунлиги 1063 км, ҳавзасининг майд. 34700 км2. Васюганя ботқоқликларидан бошланади; Ғарбий Сибир текислигидан оқиб ўтади. Энг катта ирмоғи Кичик Юган (ўнгда). Ҳавзасида, умумий майд. 545 км2 бўлган 8000 га яқин кўл бор. Асосан, эриган қор сувларидан тўйинади. Октябр-ноябрда музлайди, апрел охири-май ойи бошларида муздан бўшайди. Ёғоч окизишга кулай. Куплан-дееви пристанидан бошлаб кема қатнайди[1].

Катта Юган
Тавсиф
Узунлиги 1 063
Майдони 34 700 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил