Катта масжид (Жоме масжид) — Жазоирдаги меъморий ёдгорлик (1096). Тарҳи 45,5х33 м, асосий ўқи қиблага қараган 11 нефли. Ҳовлиси кичикроқ бўлиб, деворлари Марокаш (Мағриб)даги Қутубия масжидини эслатади. Масжид хонасидаги тақасимон қатор равоқлар икки қаторли устунларга таянган. Меҳроб равоғининг безаги кунгурали. Минораси (шим.-шарқий бурчагида) 1322-йилда тўртбурчак шаклда қайта қурилган. К.м. ёрқин ва содда кўриниши билан ажралиб туради. Унда ёғоч ўймакорлигининг ХИ асрга оид ноёб намунаси сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил