Каттафоп — Чилустун тоғ тизмасининг шим. ён бағрида (Андижон вилояти Хўжаобод тумани), 1025 м баландликда жойлашган. Девон даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорнинг равоқсимон шаклдаги иккита кириш қисмидан катта хонаға ўтилади. Бу хонанинг тўрида бир қанча йўлаклар ва кичик хоналар (уз. 8 м, эни 2 м) бор. Ғорнинг кириш қисмидан то охиригача сақни кўтарилиб боради, гил, тош парчалари билан қопланган. Ғорнинг умумий уз. 70 м га яқин, майд. 238 м2, ҳажми 1824 м3. Ғорда ёввойи каптарлар ва кўршапалаклар яшайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил