Kattasoy
Каттасой (бошланишида Оқсув) — Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги сой. Дуканцойнинг энг катта чап ирмоғи. Чотқол тоғ тизмасининг жанубий ён бағирларидаги (2000 м) булоқлардан бошланади. Узунлиги 20 км, ҳавзасининг майдон 86 км2, 46 та кичик ирмоғи бор. Каттасой ён бағирлари баланд кўтарилган тор водийда, катта нишабликдаги серостона тошлоқ ўзанда оқади. Анча серсув, йиллик ўртача сув сарфи 1,0 — 1,5 м’/сек. Каттасой баҳорда тўлиб оқади, ёзнинг охири ва куз ойларида эса суви камайиб кетади. Каттасойдан Янгиобод шаҳри сув олади.Шаҳар атрофидаги ерлар суғорилади[1].
| Каттасой | |
|---|---|
Дукенцой (олдинда) ва Каттасой ирмоғи (кейинда)
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |