Каттатепа — ўрта аср шаҳар ҳаробаси (7—ХИИ асрлар). Шеробод (Сурхондарё вилояти)дан 7 км. жан.-ғарбда жойлашган. Майд. 20 га. Сурхондарё вилоятидаги илк ўрта асрларга оид энг йирик шаҳар ҳаробаси ҳисобланади. К. 3 қисм ва рабоддан иборат бўлиб, уларнинг барчаси мудофаа девори билан ўраб олинган. Бу ердан ВИИ аср охири — ВИИИ аср 1-ярмига оид сопол парчалари топилиб, уларда Қуръон оятлари битилган. Э. В. Ртвеладзенинг фикрича, К. ўрнида илк ўрта асрларда Хушвароғ ш. жойлашган. Хушвароғ атрофи 3 қатор мудофаа деворлари билан ўралган йирик шаҳар бўлиб, араблар истилосидан аввал Шерободдарё ҳавзасидаги Куфтон рустоқининг маркази ҳисобланган. 5—ВИИИ асрларда шаҳарнинг ўз зарбхонаси бўлиб, фақат Шерободдарё ҳавзасида муомалада бўлган кумуш ва мис тангалар зарб этилган. ВИИИ асрнинг 1-ярмида Хушвароғ ш. араблар томонидан вайрон қилинган, лекин бир оз вақтдан сўнг, Абу Муслим даврида Ҳошимгирд номи билан қайта тикланган. 11 — ХИИ аср манбаларида Ҳошимгирд қайд этилмаган. К.даги ҳаёт бу даврга келиб сўнган, унинг аҳолиси эса Шеробод атрофидаги кушонлар даврига оид Кофирқалъа шаҳар ҳаробаси арки ўрнида вужудга келган янги қишлоққа кўчган.

Адабиёт

  • Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил