Катун (олтойча: Кадын [Кадйн]) — Россия Федерациянинг Олтой ўлкасидаги дарё. Бийск шаҳридан 19 км жануби-ғарбда Бия дарёси билан қўшилиб, Об дарёсини ҳосил қилади. Узунлиги 688 км, ҳавзасининг майдони 60,9 минг км2. Белуха тоғининг жанубий ён бағридаги музликдан бошланади. Юқори оқими тоғлар орасидан оқади. Ўртача йиллик сув сарфи 630 м3/ сек. Декабрда музлаб апрелда муздан бўшайди. Ирмоқлари: Аргут, Чуя, Кўксув, Сема. Ёғоч оқизилади.[1]

Катун
Тавсиф
Узунлиги 688
Майдони 60 900 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил