Катҳерйн Элизабетҳ Ҳудсон[1] (талаффузи: Кетрин Элизабет Ҳадсон; 25-октабр 1984-йилда туғилган), тахаллуси — Катй Перрй (талаффузи: Кейти Перри) — америкалик қўшиқчи, қўшиқнавис ва актриса. Перрй Калифорниянинг Санта Барбара шаҳрида туғилиб ўсган. Консерватор ота-онаси унга оммабоп поп мусиқа тинглашни тақиқлашар эди. У ёшлигидан госпел мусиқага қизиққан. Перрй Ред Ҳилл Реcордс билан шартнома имзолаб, 2001-йилда Катй Ҳудсон номли албом чиқарган, бироқ бу албом тижорий жиҳатдан муваффақияциз бўлди. Перрй Ред Ҳилл Реcордс билан ишлашни тўхтатгандан сўнг, дунёвий мусиқа билан шуғулланиш мақсадида Лос Ангелесга кўчиб ўтди ва кейинчалик продусерлар — Глен Баллард, Др. Луке ва Мах Мартин билан ишлашни бошлади. 2007-йилнинг апрелида у Cапитол Реcордс студиясидан шартнома имзолаб, Катй Перрй деган тахаллус олган.

Катй Перрй
Таваллуди
Катҳерйн Элизабетҳ Ҳудсон

1984-йил 25-октябр (1984-10-25) (42 ёш)
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Касби
  • Қўшиқчи
  • қўшиқнавис
  • актриса
  • тадбиркор
Фаолият йиллари 2001–ҳозиргача
Бўйи 170.3 см
Амплуаси вокал, пианино, гитара
Турмуш ўртоғи Русселл Бранд
(2010—2012)​
Болалари 1
Веб-сайти КатйПеррй.cом

Перрй тижорий муваффақиятга 2008-йили Оне оф тҳе Бойс номли илк студия албомини чиқариб эришди. Кейин оламшумул ҳит бўлган „И Киссед а Гирл“ ашуласини чиқарди. Бундан сўнг у „Ҳот н Cолд“ ва „Wакинг Уп ин Вегас“ каби қўшиқлар ёзиб, фаолиятини давом эттирди. Перрй албомига бағишланган Ҳелло Катй Тоур турнесини бошлади. Иккинчи студия албоми Теэнаге Дреам кўп мамлакатларда чартлар тепасига кўтарилди. Ундан Биллбоард Ҳот 100 ҳит-парадига кирган бешта сингл — „Cалифорниа Гурлс“, „Теэнаге Дреам“, „Фиреwорк“, „Э.Т.“ ва „Ласт Фридай Нигҳт (Т.Г.И.Ф.)“ жой олган. Перрй бирданига бешта ашуласи билан Ҳот 100 га кирган биринчи аёл қўшиқчи бўлди (унгача фақат Мичаэл Жаcксон Бад албоми (1987) бунга муваффақ бўлган эди). Шу албомини дастаклаш учун Перрй Cалифорниа Дреамс Тоур турнесини бошлади[2]. Теэнаге Дреам албомидан сўнг Катй Перрй „Парт оф Ме“ номли яна бир ҳит қўшиқ ёзди.

Катй Перрй шахсий ҳаёти оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлиб келмоқда. Артист Травиэ МcCой билан бўлган омадсиз муносабатларидан кейин у 2010-йили британиялик қизиқчи Русселл Брандга турмушга чиқди. 2011-йил декабрида Бранд ажрашишини эълон қилди. Перрй шунингдек 2012-йили Парт оф Ме номли мусиқий-биографик филмда суратга тушди.

Ҳаёти

1984—1998-йил: Илк ҳаёти

Катҳерйн Элизабетҳ Ҳудсон 1984-йил 25-октабрда АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта Барбара шаҳрида пентеcостал руҳонийлари оиласида туғилган[3]. Унинг онаси Марй Чристине (қизлик фамилияси Перрй), отаси эса Мауриcе Кеитҳ Ҳудсон. Унинг ота-онаси янгитдан туғилишган христианлардир, сабаби уларнинг ҳар бири „ёввойи улғайишдан“ кейин динни қабул қилишган[4]. Перрй инглиз, олмон, ирланд ва португал аждодларига эга ҳисобланади[5]. Онаси томонидан у америкалик филм режиссор Франк Перрйнинг жиянидир[6]. Унинг қўшиқчи бўлган Давид исмли укаси[7] ҳамда Анжела исмли опаси мавжуд[8].

Перрй 2014-йилнинг июлида бўлиб ўтган Присматиc Wорлд Тоур гастрол сафари давомида.

3 ёшдан 11 ёшгача Перрй, бутун мамлакат бўйлаб оиласи билан тез-тез бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчишган, чунки ота-онаси қайта Санта Барбара шаҳрига жойлашишидан аввал, бир нечта черковлар ташкил этишган. Улғайганида, у бошланғич ва ўрта маълумотни диний мактабларда ва лагерларда, шу жумладан Аризона штатидаги Парадисе Валлей насроний мактабида ва Калифорниядаги Санта Барбара христиан мактабида олган[3][9]. Унинг оиласи молиявий жиҳатдан анча қийналишган[10].

Дискографияси

Филмографияси

  • Смурфлар (2011)
  • Катй Перрй: Парт оф Ме (2012)
  • Смурфлар 2 (2013)
  • Бранд: А Сеcонд Cоминг (2015)
  • Катй Перрй: Тҳе Присматиc Wорлд Тоур (2015)
  • Катй Перрй: Макинг оф тҳе Пепси Супер Боwл Ҳалфтиме Шоw (2015)
  • Жеремй Сcотт: Тҳе Пеоплеъс Десигнер (2015)
  • Зооландер 2 (2016)
  • Попстар: Невер Стоп Невер Стоппинг (2016)

Гастроллари

Манбалар

  1. ↑ „Топ 25 Wорлдwиде Тоурс (01/01/2011 – 12/31/2011)“. Поллстар. Поллстар, Инc. (28-декабр 2011-йил). 7-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-декабр 2011-йил. (WебCите сайтида 29-декабр 2011-йил санасида архивланган)
  2. ↑ 3,0 3,1 Фриэдландер 2012, с. 15
  3. ↑ Графф, Гарй. „Интервиэw: Катй Перрй – Ҳот Н Болд“ (21-феврал 2009-йил). 7-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2009-йил.
  4. ↑ Cоwлин 2014, сс. 11, 51
  5. ↑ Робинсон, Лиса (3-май 2011-йил). „Катй Перрй'с Гранд Тоур“. Ванитй Фаир. 25-октабр 2014-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 23-январ 2014-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  6. ↑ Мартинс, Чрис (4-сентабр 2012-йил). „7 Қуэстионс Wитҳ Давид Ҳудсон: Ҳис Мовемент, Тҳе Мусиc & Адвиcе Фром Биг Систер Катй Перрй“. Спин. 2-май 2014-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 30-апрел 2014-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. ↑ Фриэдландер 2012, с. 7
  8. ↑ Маслей, Эд. „Катй Перрй талкс Супер Боwл, Сcотцдале чилдҳоод“ (9-январ 2015-йил). Қаралди: 9-январ 2015-йил.
  9. ↑ Wаллаcе, Амй (19-январ 2014-йил). „Катй Перрй'с ГҚ Cовер Сторй“. ГҚ. 7-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 6-феврал 2014-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()

Ҳаволалар