Америкалик қўшиқчи Катй Перрй, ҳозирга қадар, олтита студия албоми, битта жонли албоми, бешта мини-албом, 34 та сингл (шу жумладан тўрттасини танланган артист сифатида) ва саккизта промо-синглини чиқаришга муваффақ бўлди. Перрй Америка Қўшма Штатларда 105 миллион дона рақамли сингл ва 11 миллион дона албомни сертификатлашга муваффақ бўлган. Шунингдек, Америка овоз ёзиш саноат ассоциацияси (инглизча: Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа; РИАА) маълумотларига кўра, Перрй АҚШда энг кўп рақамли сингллари сотилган ижрочилар орасида бешинчи ўринни эгаллайди[1][2]. Фаолияти давомида Перрй глобал миқёсда 18 миллиондан ошиқ албом ва 125 миллиондан ошиқ сингл сотган[3]. Айни пайтда у АҚШда энг кўп сотилган сингллар бўйича рекорд ўрнатган, унинг олтита синглли 5 миллион нусхада сотилган (чиқиш санаси тартибида: „Ҳот н Cолд“, „Cалифорниа Гурлс“, „Фиреwорк“, „Э.Т.“, „Роар“, анд „Дарк Ҳорсе“)[4]. Перрй, шунингдек, энг кўп сотилган, яъни 6 миллиондан ошиқ дона сотилган ашулалар рекордчисига айланди, унинг учта ашуласи — „Фиреwорк“, „Роар“ ва „Дарк Ҳорсе“ — 6 миллиондан ошиқ нусхада сотилган саналади[5]. Учаласи ҳам РИААдан Диамонд қўшиқ сертификатига эга бўлиб, уни бундай ишни амалга оширган биринчи артистга айлантирди[6].

Катй Перрй дискографияси
Студиявий албомлари 6
Жонли албомлари 1
Албом тўпламлари 1
Мини-албомлари 5
Сингллари 34
Промо-сингллари 8

Манбалар

  1. ↑ „Америcан cертифиcатионс – Катй Перрй“ (эн). Америка овоз ёзиш саноати ассоциацияси. Қаралди: 2-сентабр 2020-йил.
  2. ↑ „РИАА Топ Артисц (Дигитал Синглес)“. Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа. Қаралди: 2-сентабр 2020-йил.
  3. ↑ „Катй Перрй cоминг то Моҳеган Сун ин Септембер“. Тҳе Провиденcе Жоурнал (15-май 2017-йил). Қаралди: 15-июн 2017-йил.
  4. ↑ Греин, Паул „МЖ Макес Ҳот 100 Ҳисторй“. Яҳоо! Мусиc. Яҳоо! (21-май 2014-йил). 22-май 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-май 2014-йил.
  5. ↑ Труст, Гарй „Аск Биллбоард: Ладй Гага Фирст Артист Wитҳ Тwо 7-Миллион-Селлинг Сонгс“. Биллбоард (2-октабр 2015-йил). 4-октабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2015-йил.
  6. ↑ „Катй Перрй Макес Голд & Платинум Ҳисторй“. Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа (21-июн 2017-йил). Қаралди: 22-июн 2017-йил.