Каучукли дарахтлар - баъзи қисмларида табиий каучук ҳосил бўладиган дарахтлар. Кайси тўқималарида каучук тўпланишига қараб, К.д. латекс л и (каучук суцҳира — латекс таркибида бўлади), паренхимали (каучук новда ва илдиз паренхимасида тўпланади), хлоренхи мал и (каучук ёш новда ва баргларнинг яшил тўқималарида йиғилади) хилларга бўлинади. Латексли дарахтлар саноат аҳамиятига эга бўлиб, улардан осон йўл билан кўп миқдорда каучук олинади. Мас, бразилия гевеясида дунё бўйича олинадиган табиий каучукнинг 95% бўлади; қолган 5%и тропиклардаги бошқа латексли дарахтлар (сапиум, маниок, фикус, ландолфия)дан олинади. Ўзбекистонда К.д.дан тоғ сақич ўсади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил