Kaunas
Каунас (литовча: Каунас) — Литвадаги шаҳар. Нярис дарёси Неман дарёсига қуйиладиган жойдаги порт. Шаҳар ёнида Каунас сув омбори қурилган. Каунас республиканинг йирик саноат маркази. Темир йўл ва шоссе йўллари тугуни. Аҳолиси 379 минг киши (2001). Ёзма манбаларда биринчи марта ХИ асрда тилга олинган. Машинасозлик (станоксозлик, электр моторлари, телевизорлар ва б.) ва металлсозлик, енгил (тўқимачиликтрикотаж ва б.), озиқ-овқат, полиграфия, кимё (сунъий тола заводи), ёғочсозлик ва б. саноат тармоқлари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, ГЕС, 5 олий ўқув юрти, 9 музей, шу жумладан, М.К. Чюрленис номидаги Бадиий музей, Адабиёт музейи, Тарих музейи, "9-форт" музейи мавжуд.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |