Каустобиолитлар (юн. каустос -ёнувчи, био... ва литҳос — тош) — органик моддалардан ҳосил бўлган ёнувчи фойдали қазилмалар. Геологик-геокимёвий омиллар таъсирида ўсимлик, ҳайвонот организмларининг қайта ўзгаришидан вужудга келади. 2 гуруҳга: кўмир (торф, қазилма кўмир, ёнувчи сланецлар) ва нефт ва нафтоид (нефт, асфалт ва б.)га бўлинади. К. терминини фанга немис олими Г. Потоне киритган (1888) ва уларни сапропелит, гумит валиптобиолитларга бўлишни таклиф этган. К.нингаралаш типлари (сапрогумитлар, литисапропелит ва б.) ҳам учраб туради. Ўзбекистон жан. ва ғарбида, Оҳангарон водийси ва б. регионларда мавжуд. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил