КАУТСКИЙ (Кауцкй) Карл (1854.16.10 — 1938.17.10) — Германия социал-демократияси, 2-Интернационал етакчилари ва назариётчиларидан бири. 1883— 1917-йилларда Германия социалдемократияси назарий журнал "Ное сайт" муҳаррири. ХИХ аср 80-й.ларида ва ХХ аср бошларида марксизм руҳида асарлар ёзган, 1885—90-йилларда Ф. Энгелс билан ҳамкорлик қилган. Аммо кейинчалик, 1905-йилдан бошлаб радикал марксчилар (Р.Люксембург ва б.)га қарши кескин кураш бошлади. Биринчи жаҳон уруши бошланганидан сўнг марксизмдан тамоман воз кечди. Қуролли курашни эмас, балки парламент усулидаги курашни ижтимоий инқилобнинг омили деб билди. К. Россиядаги Октябр тўнтаришига, пролетариат диктатураси ўрнатилишига қарши чиққан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил