Кавасаки — Япониядаги шаҳар. Хонсю о.да. Канагава префектурасида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1995). Токио ва Ёкоҳама ш.лари билан Канто индустриал раёни марказини ташкил этади. Токио қўлтиғидаги денгиз порти (йиллик юк ортиб тушириш 80 млн. т). Япониянинг энг катта кемасозлик ва кема таъмирлаш маркази. Машинасозлик (электроника, телекоммуникация ускуналари, вакуум приборлари), қора ва рангли металлургия, автомобилсозлик, оғир энергетика машинасозлиги, енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари, нефт-кимё комбинати, этилен заводлари, иссиқлик электр ст-яси бор. Семент, ўтга чидамли материаллар, атом саноати учун ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил