Каватина (итал.) -1) ХВИИИ асрда опера ва ораторияда яккахон ижросига мўлжалланган қисқа лирик ашула. Шаклининг оддийлиги ва куйнинг қўшиқсимонлиги билан ариядан фарқ, қилади (мас, А. Козловскийнинг "Улуғбек" операсидаги Хитой элчиси К.си); 2) ХИХ асрнинг 1-ярмида бош рол ижрочиси — яккахоннинг саҳнага чиқиш арияси (М. Глинканинг "Руслан ва Людмила" операсидаги Людмила К.си); 3) баъзида шаклан кичик, куйчан чолғу песа.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил