Аммопҳила пубесcенс

Кавловчи арилар (Спҳеcоидеа) — пардақанотлилар туркумининг катта оиласи. Майда ва ўртача катталикдаги ҳашарот, узунлиги 5—60 мм. Кавловчи арилар тупроқда битта ёки кўпинча бир неча (30 тагача) катакчали ин қуради (номи шундан олинган). Қуртларини фалажланган ҳашаротлар (асосан, ўсимлик ширалари) ва ўргимчаклар билан боқади. Вояга етган арилар гул нектари билан озиқланиши туфайли ўсимликларни чанглатишда иштирок этади. Айрим турлари ҳашаротлар инида паразитлик қилади. 8000 га яқин, жумладан, Ўрта Осиёда 800, Ўзбекистон]да 300 га яқин тури маълум[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.