Kavsharlash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кавшарлаш — қаттиқ материаллар (пўлат, чўян, шиша, сопол ва б.) ни эритилган кавшар билан бириктириш. К. жараёнида эриган кавшар буюмнинг қисмлари орасидаги оралиқни (тирқишни) тўлдиради ва совиганда қотиб туташ кавшарланган чок ҳосил бўлади. Пайвандлашяан фарқи К.да кавшар билан бириктириладиган буюмнинг қирралари эритилмайди. Кавшарланадиган сиртлар кир ва зангдан яхшилаб тозаланади, тозаланган жойга флюс суркалади. Флюс сифатида рух хлорид, алюминий хлорид, канифол, борат кислота, бура ва б. ишлатилади. Баъзан, бириктиришни енгиллаштириш учун К.дан олдин кавшарланадиган жой қалайланади (оқартирилади). Металлмас материалларни К.да, олдин уларнинг сиртлари махсус моддалар билан металланиб, сўнгра кимёвий фаол металлар (мас., титан, сирконий, хром) дан иборат бўлган кавшарлар билан ёки одатдаги кавшарлар билан бириктирилади. Материаллар кавшарлар билан бирга электр печларда, кавшарлагичлар, газ горелкалари, инфрақизил ҳамда лазер нурлари ва б. ёрдамида қиздирилади. Кавшарлагич билан К.да аввал кавшарлагич кавшарлаш лампаси ёки электр токи билан қиздирилади. Кавшарлагич нинг қизиган учи кавшарга текказилса, кавшар эриб, кавшарлагичга ёпишиб чиқади, учокка суркалади. Суюқ кавшар чокни тўлдиради ва тез қотади. Кавшарлагич билан ишлаш унумсиз бўлгани учун саноатда автоматлаштирилган К. машиналари қўлланади. Вазнсизлик ҳолатида К.нинг истиқболи катта. К. автомобилсозлик, асбобсозлик, электроника, радиотехника ва б.да қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |