Какҳа Гоголадзе (грузинча: კახა გოგოლაძე; 1968-йил 4-февралда туғилган)[1] — грузин ва туркман (2001-йилдан) футбол ассоциацияси мураббийи ва собиқ халқаро футболчи[2]. Ҳозирда Тбилисининг „Динамо“ клубида мураббий[1].

Какҳа Гоголадзе
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1968-йил 4-феврал
Таваллуд жойи Грузия ССР, СССР
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1992 Мерени 86 (52)
1992—1995 Гурия 73 (26)
1995—1996 Шевардени-1995 32 (12)
1996 Копедтаг ? (?)
1997—1998 ВИТ Жоржия 7 (3)
1997—1998 Копетдаг ? (?)
1998 Насаф 1 (0)
1999 Локомотив (Тбилиси) 8 (2)
1999 Ереван 15 (7)
1999—2000 Сиёни 14 (4)
Миллий терма жамоа
1996—2001 Туркманистон 5 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Грузиянинг Мерани, Гурия, Шевардени клубларида ўйнаган. 1990—1992-йиллари Мерени жамоасида 52 гол урган ва 86 марта майдонга тушган. 1992—1995-йилларда Гурия жамоасида 26 та гол уриб, 73 марта майдонга тушган. 1995—1996-йилларда Шевардени-1995 жамоасида 12 та гол уриб, 32 марта майдонга тушган. 1996-йилда Туркманистонга жўнаб кетди ва у ерда ФК Кöпетдаг Ашхобод жамоасида ўйнади. 1998-йилда Туркманистонни тарк этган, аммо терма жамоада ўйнашда давом этган. 1997—1998-йилларда ВИТ Жоржия жамоасида 3 та гол уриб, 7 марта майдонга тушган. 1997—1998-йилларда Копетдаг жамоасига қайтиб келади. 1998-йил Қашқадарёнинг Насаф жамоасида ўйнаб 1 марта майдонга тушади. 1999-йили Локомотив (Тбилиси) жамоасида 2 та гол уриб, 8 марта майдонга тушади. 1999-йилда Ереван жамоасида 7 та гол уриб, 15 марта майдонга тушади. 1999—2000-йиллари Сиёни жамоасида 4 та гол уриб, 14 марта майдонга тушган. 2001-йилдан Қозоғистоннинг "Иртиш Павлодар" ва „Батис“ клубларида ўйнаган.

2004-йилда Грузияга қайтиб келди ва у ерда „Чихура Сачхҳере“ футболчиси сифатида фаолиятини якунлади.

Миллий терма жамоа

Туркманистон фуқаролигини қабул қилиб, Туркманистон миллий футбол жамоасида ўйнай бошлади. У ЖЧ-1998 ва ЖЧ-2002 саралаш ўйинларида иштирок этган. 5 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ლაშა გიორგობიანი“ (ка). фcдинамо.ге.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Какҳа Гоголадзе“. глобалспорцарчиве.cом.
  3. ↑ „Какҳа Гоголадзе“. натионал-фоотбалл-теамс.cом.

Ҳаволалар