Эрамизнинг биринчи асрида Корея ярим оролининг жанубида яшовчи пёнхан қабилалари асосида 6 та сиёсий қабилалар иттифоқи Кимкван Кая, Текая, Сонсан Кая, Ара Кая, Коён Кая ва Сокая бўлган. Афсонага ко'ра, уларнинг асосчилари осмондан тушган 6 та олтин тухум бўлган ("Самгук юса"да ёзилган "Карак давлати ҳақида ёзувлар"). Мазкур қабилаламинг бирлашуви натижасида Кая номи пайдо бўлган. Когурё, Пекче ва Силладан фарқли равишда бу ерда конфедератив республикалар мавжуд бодиб, уларнинг ҳар бири мустақил сиёсат олиб боришган. Ҳудудий нуқтаи назардан Кая Пекче ва Силла оралиг'идаги ҳудуд саналади. Афсонага ко'ра, Кая 42 - 562 йилларда мавжуд бўлган. Кая қабилаларининг бирлашуви мазкур давлатнинг асосчиси ва биринчи ҳукмдори Ким Суро (афсонага ко'ра, эрамизнинг 42 йили- дан бошлаб ҳукмронлик қилган ва 158 йил яшаган) томонидан Кимкван Кая атрофида кечган. Унинг рафиқаси ҳинд маликаси Хо Хван-ок бўлган. Ма'лум вақт ўтиб Кая қабилалари маркази Текаяга о'тган. Кая Когурё, Пекче ва Силланинг тажовузлари ос- тида қолган. Кая ҳокимияти тарқоқ боТиб, охир-оқибатда барҳам топган. Бу жараён дасллаб Кимкван Каяда (532 й.), со'нгра Тека(562 й.)да содир болди.