Кайфин — Хитойдаги шақар. Букж Хитой текислигида, Хуанхе дарёсининг жан. соҳили яқинида. Хенан провинсияси таркибида. Аҳолиси 700 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик (ип газлама), озиқ-овқат саноати корхоналари, олий ўқув юртлари бор. Хитойнинг қад. шаҳарларидан бири; 960—1127 йилларда мамлакат пойтахти бўлган. Шаҳар тарҳи тўртбурчак шаклда бўлиб, 4 дарвозали қалъа девори билан уралган. Меъморий ёдгорликларидан сарой (ХИИ аср), шунингдек, Тета пагодаси ("Темир пагода", 1041) қолдиқлари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил