Kayqubod masjidi
Кайқубод масжиди (озарбайжонча: Кейқубад Мəсcиди; форсча: مسجد کیقباد) – собиқ тарихий масжид, ҳозирги кунда қисман харобага айланган. Озарбайжоннинг Боку шаҳри Ичери шеҳеридаги Гала бурилишида жойлашган. ХИВ асрга оид собиқ масжид Сайид Яҳё Бакувий мақбарасининг жанубий қисмида жойлашган.
| Масжид | |
| 2008-йилда собиқ масжид қисман вайрон бўлган ҳолда, ёнида эса конус шаклли мақбара бутунлигича сақланиб қолган | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Ичери-шеҳер, Боку |
| Координаталар | 40°21′58″Н 49°50′00″Э / 40.366167°Н 49.833469°Э |
| Меъморий услуб | Ислом архитектураси |
| Асосчи | Кайқубод И |
| Бинокорлик санаси | ХИВ аср |
Кайқубод масжиди УНЕСCОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Ширвоншоҳлар саройи мажмуасининг бир қисми ҳисобланади.
Тарихи
Бинонинг аниқ тарихи ва вазифаси тўғрисидаги маълумотлар баҳслидир. Тарихан Кайқубод масжиди унга туташ Дарвиш қабри билан бирга масжид-мадраса биноси бўлган. Аббосқулу Бакихонов Бакувийнинг бу масжиддаги таълим ва ибодати ҳақида шундай ёзган:
„Унинг ибодатхонаси, мактаби ва қабри шу ерда – масжидда“.
Ширвоншоҳ Кайқубод И 1317–1348-йилларда ҳокимиятда бўлган. Йирик тадқиқотчи С. Ашурбейлининг фикрига кўра, Кайқубод Шайх Иброҳимнинг бобоси бўлган[1].
1918-йил воқеалари вақтида масжид арман қўшинлари томонидан ёқиб юборилган[2]:102.
Ширвоншоҳлар саройи қуйи ҳовлисининг жанубий қисмида Кайқубод масжидининг фақат пойдевор қолдиқлари ва бир нечта арклар сақланиб қолган.
Меъморий хусусиятлари
Масжид тўғри тўртбурчак шаклидаги ибодат зали ва унинг олдидаги йўлакдан иборат. Дастлаб зал марказида гумбазни кўтариб туриш учун 4 та устун бўлган[2]:124. Залга вестибюл билан бирга портал туташ бўлган. Залнинг жанубий деворида меҳроб жойлашган эди[2]:102.
Галерея
-
Режа
-
Кесим
-
Ён томондан кўриниши
-
Вайрон қилинишидан аввалги кўриниши
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Кейқубад мəсcиди“. 2009-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедФəтуллаев
Адабиётлар
- ; Усейнов, М.Бакıнıн мемарлıқ абидəлəри. Бакı: Азəрбайcан ССР Элмлəр Академиясı Нəşрийятı, 1955 — 42-бет.
- Фəрҳадоğлу, Камил. İçəриşəҳəр. Бакı: Şəрқ-Қəрб нəşрийятı, АМЕА Археология вə Этноқрафия İнституту, 2006 — 256-бет.
Ҳаволалар
Викиомборда „Кейгубад масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
- Alifbo boʻyicha masjidlar
- Ozarbayjondagi XIV asr masjidlari
- Ichkarishahar
- Ozarbayjondagi islom me’morchiligi
- Boku meʼmoriy yodgorliklari
- Yong‘in oqibatida vayron qilingan masjidlar
- Masjidlarni vayron qilgan nasroniylar
- Bokudagi masjidlar
- Shirvonshohlar saroyi
- Ozarbayjondagi masjid xarobalari
- Bokudagi diqqatga sazovor joylar