Кайқубодшоҳ - қад. Бақтриядаги шаҳар ҳаробаси (тахминан милоддан аввалги ИИ аср — милодий 2—ИИИ асрлар). Ҳозирги Шаҳритуз (Тожикистон) туманидаги Носир Ҳисрав шаҳричаси яқинида. 1950, 1952—53 йилларда археологик қазишма ишлари олиб борилган. Тўғри бурчакли (300×400 м) девор (эни 4 м, бўйи 6 м) ва истеҳком сақланган бўлиб, Шим. Бақтрия ва Афғонистондаги қад. шаҳарларни ўраган истеҳкомларга ўхшайди. К.дан тангалар, сопол буюмлар, сарғиш лойдан ишланган ҳайкалчалар топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил