Kazaklar


Казаклар[а] (туркийча – довюрак, ботир, эркин одамлар) – рус ва бошқа халқлар таркибидаги этник гуруҳ. Казаклар асосан Шарқий Славян халқи бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Шарқий Украина ва Жанубий Россиянинг Понт-Каспий чўл зонасига бориб тақалади[1][2][3].
Россия Федерациясида уларнинг умумий сони 5 млн. кишига яқин (ХХ аср охири). Диндорлари – православлар. Ҳозирги вақтда Дон ва Урал ҳавзалари, Волгабўйи ва Кубандан тортиб Забайкале, Уссури, Иркуцк, Енисей ва Еттисув атрофларигача бўлган улкан ҳудудда яшайдилар. ХВ асрда темурий шаҳзодаларнинг қозоқлик қилиб юриши ва қозоқ халқининг номланишида Казаклар сўзининг луғавий маъносига нисбатан муайян даражада яқинлик бор.
Казаклар дастлаб ўрта асрларда Дашти Қипчоқда яшаган қипчоқлар таркибида эркин табақани ташкил қилганлар. Мўғуллар юришидан кейин уларнинг турмушида муайян ўзгаришлар юз берди. 15—ХВИИ асрларда Рус подшоси мамлакат чегараларини ҳимоя қилишда улардан кенг фойдаланди. Шу пайтдан бошлаб казаклар ўз туркий хусусиятларини йўқота бошлаб, славян халқлари билан аралашиб кетди. Кейинчалик Рус подшолари уларни усталик билан ўз туркий биродарларига қарши курашга йўллади. Дастлабки казак қўшинлари Запороже Сечи, Терек, Ёйиқ ва бошқа жойларда ҳарбий жамоалар шаклида ХВИ асрнинг 1-ярмида вужудга келди.
Казаклар ҳарбий хизматга ўз кийим-кечаги, озиқ-овқати, қурол-яроғи ва от-улови билан борган. Уларга ҳукумат томонидан маош тўланган, умрбод фойдаланиш учун чекка ҳудудлардан ер ажратилган. Кондратий Булавин ва Емелян Пугачёв бошчилигидаги қўзғолонларда казаклар фаол қатнашган. ХВИИИ асрдан бошлаб то 1917 й.гача казаклар Россия империясининг умумий қуролли кучлари таркибидаги ҳарбий табақа ҳисобланиб келган. 1750-йил Астрахон ва 1755-йил Оренбург казак қўшинлари тузилиб, улардан нўғайлар, қалмоқлар, қозоқлар ва бошқирдларга қарши курашда фойдаланилди. 1787-йил Новороссийскда Қора денгиз казак қўшинлари ташкил қилинди. Дунай ортини Россия босиб олгач, 1828-йил Азов казак қўшинлари ҳам тузилди. ХИХ асрда Сибир ва б. минтақаларда ҳам кўплаб казак қўшинлари ташкил қилинди. ХХ аср бошларида Россияда 11 та казак қўшинлари (Дон, Кубан, Терек, Астрахон, Урал, Оренбург, Еттисув, Сибир, Забайкале, Амур, Уссури) мавжуд эди. 1916-йил. казаклар сони 4.434 минг киши бўлиб, улардан 480 минг киши ҳарбий хизматни ўтаган. Казаклар ихтиёрида 63 млн. десятина ер бўлган. Биринчи жаҳон урушига казаклар 300 минг аскар жўнатган. Барча казак қўшинлари ҳамда вилоятлари ҳарбий ва маъмурий жиҳатдан казак қўшинлари бош бошқармасига бўйсунган. Ҳар бир қўшин бошида атаман турган.
Казаклар Россия олиб борган урушларда, хусусан, Етти йиллик уруш (1756—1763), Франсия-Россия уруши (1812), Қрим уруши (1853—1856), Россия-Туркия уруши (1877—1878) да муҳим рол ўйнаган. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида ҳарбий техниканинг тараққий этиши билан отлиқ казак қўшинининг урушдаги мавқеи бирмунча пасайиб қолди.
1917-йил феврал инқилобини казаклар хайрихоҳлик билан кутиб олишди. Октябр тўнтаришидан кейин казаклар дастлаб болшевиклар ва совет режимига қарши курашдилар. Дон, Кавказ, Оренбург, Уралда казак армиялари ташкил қилинди. Хусусан, казаклар Сарицин (ҳозирги Волгоград), Урал, Оренбург , Шим. Кавказда фаол ҳаракат қилганлар. Совет Россияси раҳбарлари ВМ.Ленин ва Я. М.Свердлов буйруғи билан казаклар аёвсиз қирғин қилинди. Лениннинг имзоси қўйилган битта телеграмма олингандан кейин Донда қўзғолон кўтарган ўн минглаб казаклар отиб ташланди. Шунингдек, казакларнинг катта қисми қизил армия сафида туриб гвардиячиларга қарши курашган. С. М. Будённий ва О. И. Городовиков бошчилигидаги 1 ва 2-отлиқ армиянинг анча қисмини казаклар ташкил қилган. 1920-йи совет режими томонидан казаклар алоҳида ҳарбий табақа сифатида тугатилди.
1936-йил 20-апрелда казаклардан ҳарбий хизматга олишнинг чекланганлиги бекор қилинди ва бир неча казак дивизиялари тузилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида генераллардан Л. М. Доватор, П. А. Белов ва бошқалар раҳбарлигидаги казак қўшилмалари фашизмга қарши курашдилар. СССРнинг парчаланиши натижасида ХХ аср охирларидан казакларнинг маданий анъаналари ва урф-одатлари қайта тикланди, турли казак ташкилотлари тузилди[4].
Этимологияси

Мах Васмер тузган этимологик луғатда бу ном татарча „козак“ (қозоқ) сўзига боғланади, у ерда „cосаc“ „эркин одам“, шунингдек „зобит“ маъноларини англатиши ёзиб ўтилган[5]. Қозоқ этноними ҳам худди шу туркий илдиздан келиб чиққан[6][7][8].
Ёзма манбаларда „казак“ атамаси биринчи марта ХИИИ асрга оид „Cодех Cуманиcус“ китобида қайд этилган[9][10].
Эслатмалар
Манбалар
- ↑ Коллманн, Нанcй Шиэлдс. Тҳе Руссиан Эмпире 1450–1801, 1ст, Охфорд Университй Пресс, 2017 — 58-бет. ИСБН 978-0-19-928051-3.
- ↑ О'Роурке, Шане (2011), „Cоссаcкс“, Тҳе Энcйcлопедиа оф Wар (инглизча), Америcан Cанcер Соcиэтй, дои:10.1002/9781444338232.wбеоw143, ИСБН 978-1-4443-3823-2
- ↑ Магоcси, Паул Роберт. А Ҳисторй оф Украине, 1996 — 179–181-бет.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Фор а детаилед аналйсис, сеэ Прицак, Омелжан (2006Андоза:–2007). „Тҳе Туркиc Этймологй оф тҳе Wорд Қазақ 'Cоссаcк'“. Ҳарвард Украиниан Студиэс. 28-жилд, № 1–4. 237–ХИИ-бет.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ "Онлине Этймологй Диcтионарй". Онлине Этймологй Диcтионарй.<!--->
- ↑ "Cоссаcк". Британниcа. 2015-05-28. ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/Cоссаcк.<!--->
- ↑ Лебедйнскй, Иарослав. Ҳистоире дес Cосақуэс (фр). Лён, ФР: Терре Ноире, 1995 — 38-бет.
- ↑ "Арчивед cопй". Энcйcлопедиа оф Украине. ҳттп://www.энcйcлопедиаофукраине.cом/дисплай.асп?линкПатҳ=пагес\C\О\Cоссаcкс.ҳтм.<!--->
- ↑ Мах Васмер. „ру:Этимологический словарь Фасмера: казаґк“ [Этймологиcал Диcтионарй: Казагк] (ру). народ.ру. 2015-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-август.
Адабиёт
- Мурад Аджи, Полин половецкого поля, М., 1994.
- Ҳавелоcк, Ҳ. (Април 1898). „Тҳе Cоссаcкс ин тҳе Эарлй Севентеэнтҳ Cентурй“. Энглиш Ҳисториcал Ревиэw. 13-жилд, № 50. 242–260-бет. ЖСТОР 547225.
- Лонгwортҳ, Пҳилип. Тҳе Cоссаcкс. Лондон: Cонстабле, 1969.
- Сеатон, Алберт. Тҳе Ҳорсемен оф тҳе Степпес: Тҳе Сторй оф тҳе Cоссаcкс. Лондон: Тҳе Бодлей Ҳеад, 1985. ИСБН 978-0-370-30534-9.
- Суммерфиэлд, Степҳен. Cоссаcк Ҳурраҳ: Руссиан Иррегулар Cавалрй Органисатион анд Униформс дуринг тҳе Наполеониc Wарс. Партизан Пресс, 2005. ИСБН 978-1-85818-513-2.
- Суммерфиэлд, Степҳен. Тҳе Бразен Cросс: Бразен Cросс оф Cоураге: Руссиан Опочениэ, Партизанс анд Руссо-Герман Легион дуринг тҳе Наполеониc Wарс. Партизан Пресс, 2007. ИСБН 978-1-85818-555-2.
- Уре, Жоҳн. Тҳе Cоссаcкс. Лондон: Cонстабле, 1999. ИСБН 978-0-094-77400-1.
- Wитзенратҳ, Чристопҳ. Cоссаcкс анд тҳе Руссиан Эмпире, 1598–1725: Манипулатион, Ребеллион анд Эхпансион инто Сибериа. Роутледге, 2007. ИСБН 978-1-134-11749-9.
- „Генерал дер Флиэгер Ҳеллмутҳ Фелмй“ [Тҳе Cоссаcк Cорпс]. Ҳаилер Публишинг (2007). 2009-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ҳаволалар
| Викиомборда „Казаклар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викилуғатда Cоссаcкс номли мақола мавжуд. |
Кропоткин, Петер Алехеивитч (1911) "Cоссаcкс" Энcйcлопæдиа Британниcа 7 (11чи нашри) п. 218- „Cоссаcкс дуринг тҳе Наполеониc Wарс“.
- „Запоризҳиан Cоссаcкс“. „Энcйcлопедиа оф Украине“.
- „Ҳисторй оф Украиниан Cоссаcкс“. „Энcйcлопедиа оф Украине“.
- Совиэт Cоссаcкс [пҳотограпҳй]. – ан иссуэ оф тҳе пропаганда жоурнал УССР ин Cонструcтион wҳич пресенц нумероус имагес оф Cоссаcк лифе ин Совиэт Руссиа.
- „Cоссаcк Натион Ливе жоурнал“.[сайт ишламайди]
- „Cоссаcк Натион – Тҳе Соcиал Нетwорк оф Этҳниc Cоссаcкс“.
- „Тҳе Cонгресс оф Cоссаcкс ин Америcа“.
- „Пирате, Ребел, Фреэдом Фигҳтер, Чампион оф тҳе Поор“. 2007-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-апрел.
- „Ҳисторй оф тҳе Cоссаcкс 15–21ст cентуриэс“. — „Доcуменц, мапс, иллустратионс“.
- Пеэлинг, Сиобҳан „Cоссаcкс“. „Интернатионал Энcйcлопедиа оф тҳе Фирст Wорлд Wар“. 1914–1918 онлине. 2019-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-июн.