Казарка (Бранта) — ғозсимонлар туркумига мансуб қуш уруғи, 5 та тури бор. Ташқи кўриниши ғозга ўхшайди, аммо анча кичик. Ранги ҳар хил, асосан, қорамтир, панжалари қора, жинсий диморфизми ривожланмаган. Европа, Осиё, Шим. Америкадатарқалган. Ўзбекистонда қизил томоқ К.ни баъзан миграция даврида учратиш мумкин. К.лар муҳим ов қуши ҳисобланади. Гавай К. (В. сандвиcенсис) Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Қизил китобига киритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил