Казбек (грузинча Мкинвари — музли; осетинча Урсхох — оқ тоғ) — Катта Кавказнинг Ён тизлшсидаги чўққи, Грузияда. Бал. 5033 м. Ён бағирлари субалп ўтлоқлари, ундан юқориси мангу қор билан қопланган. Музликлар (умумий майдон 135 км²) бор. Гергет музлигида баланд тоғ метеорология стансияси жойлашган. Алпинизм ва туризм раёни.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил