Казрети (грузинча: კაზრეთი) Грузиянинг Квемо Картли минтақасида жойлашган Болниси мунисипалитетидаги шаҳарча (даба) бўлиб. Унинг асосий иқтисодий фаолияти кончиликдир. Казретидаги энг йирик иш берувчи кончилик фирмаси РМГ Cоппер ОАЖ ҳисобланади. Олтин ва мис металлари Казрети шаҳарчасидаги конларда қазиб олинадиган асосий қимматбаҳо металларнинг энг асосийси ҳисобланади. Грузияда олиб борилган тарихий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу ҳудудда минг йиллар олдин олтин қазиб олиш бошланган. Тахминларга кўра, дунёдаги энг қадимги олтин кони Казрети чеккасидаги Сакдриси майдони бўлган.

Казретидаги конлар 1970-йилда Совет Иттифоқи даврида ўзлаштирила бошланган. 1970-йилдан Совет Иттифоқи парчалангунга қадар Казрети Грузияда космополит қишлоқ сифатида танилган бўлиб, унда турли Совет республикаларидан келган кончилар ва ишчилар оиласи истиқомат қилган. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, ҳозир шаҳарчада истиқомат қилаётган аҳолининг аксарияти грузин миллатига мансуб.

Казрети УНМ ва ГД ҳукуматлари даврида турли хил экологик ва меҳнат норозиликлари жойи бўлган. Чунки конларда кўплаб иш ташлашлар, ишчилар норозилиги келиб чиққан. 2014-йилда конлардаги меҳнат шароитлари билан боғлиқ кўплаб норозилик намойишлари ва очлик эълонлари бўлиб ўтган[1].

Казрети шаҳарчасида иккита давлат мактаби, кутубхона ва кичик полиция участкаси мавжуд. Шаҳрчанинг жойлашуви кенглик 41,379963, узунлик 44,410007, баландлик 699 метр ҳисобланади.

Яна қаранг

Манбалар