Kazys Grinius
Казйс Гриниус (талаффузи: [кɐˈзʲиːс ˈɡʲрʲɪнʲʊс], 1866-йил 17-декабр – 1950-йил 4-июн) – Литванинг учинчи президенти бўлиб, 1926-йил 7-июндан 1926-йил 17-декабргача ушбу лавозимни эгаллаган[1][2]. Илгари у 1920-йил 19-июндан 1922-йил 18-январгача Литванинг бешинчи Бош вазири бўлиб ишлаган. Ҳолокост пайтида одамларни қутқаргани учун вафотидан сўнг, 2016-йилда Литва ҳаётни қутқарувчи хочи (инглизча: Лифе Савинг Cросс) билан тақдирланган ва Халқлар орасида солиҳ (инглизча: Ригҳтеоус Амонг тҳе Натионс) деб тан олинган[3].
| Казйс Гриниус | |
|---|---|
|
Гриниус 1926-йилда | |
| 3-Литва Президенти | |
|
Мансаб даври 1926-йил 7-июн – 1926-йил 17-декабр | |
| Ўтмишдоши | Александрас Стулгинскис |
| Вориси | Жонас Стаугаитис |
| 5-Литва Бош вазири | |
|
Мансаб даври 1920-йил 19-июн – 1922-йил 18-январ | |
| Президент | Александрас Стулгинскис |
| Ўтмишдоши | Эрнестас Галванаускас |
| Вориси | Эрнестас Галванаускас |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
17-декабр 1866-йил Селема, Аугустów Губернияси, Россия Империяси |
| Вафоти |
4-июн 1950-йил (83 ёшда) Чикаго, Иллинойс, АҚШ. |
| Сиёсий партияси | Литва халқ деҳқонлари иттифоқи |
| Болалари | Лиūтас Гриниус (1989-йилда вафот этган) |
| Алма матер | Император Москва университети (1893) |
Ҳаёти
Гриниус Россия империясининг бир қисми бўлган Августув губернаторлигидаги Марижамполе яқинида жойлашган Селема шаҳрида туғилган. У Император Москва университетида тиббиёт факултетида таҳсил олган. Ёшлигидан Литва сиёсий фаолиятига аралашиб, Россия империяси томонидан таъқибга учраган. 1896-йилда у Литва Демократик партияси (ЛДП) ва Литва халқ деҳқонлари иттифоқи (ЛВЛС) партияларининг асосчиларидан бири эди. Ўша йили у Жоана Павалкйтėга уйланган. Бир мунча вақт улар Вирбалисда яшаган. 1899-йилда уларнинг ўғли Казйс[4], 1902 йилда эса қизи Гражина туғилди. Биринчи жаҳон уруши пайтида улар Кисловодскда яшаган. 1918-йилда Қизил Армия ҳужуми пайтида унинг хотини ва қизи рус террорчилари томонидан ўлдирилган[2]. Улар Кисловодск қабристонига дафн қилинган.
1918-йилда Литва мустақилликка эришгач, Гриниус Литва халқ деҳқонлари иттифоқи партияси аъзоси сифатида Таъсис мажлисига аъзо бўлди. У 1920-йилдан 1922-йилгача бош вазир лавозимида ишлаган ва Совет Иттифоқи билан шартнома имзолаган[1][2]. У 3-чақириқ Литва Республикаси Сейми томонидан президент этиб сайланган. Бироқ у атиги олти ой хизмат қилган. У Литвани эгаллаш учун яқин орада коммунистик фитна борлигини даъво қилган Антанас Сметона бошчилигидаги тўнтариш натижасида ағдарилади[2]. Гриниус кейинчалик Каунасда тиббиёт билан шуғулланган[2]. 1941-йилда фашистлар Германияси Литвага бостириб кирганида, Гриниус Литвани ҳар қандай хорижий кучлар томонидан босиб олинишига қарши чиққани учун немислар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортади. 1944-йилда Совет армияси Литвани қайта босиб олгач, у Ғарбга қочган ва 1947-йилда АҚШга кўчиб кетган[1][5].
Казйс Гриниус 1950-йилда Чикагода вафот этган[1][2][5]. 1990-йилда Литва мустақилликка эришгач, унинг қабри Литвага қайтарилади ва қайта дафн этилади.
Галерея
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Др. Казйс Гриниус Диэс; Эх-Пресидент оф Литҳуаниа“. Эвенинг Стар (1950-йил 5-июн), с. 12. Қаралди: 2023-йил 29-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 „Гриниус, Формер Литҳ Пресидент, Диэс Ҳере ат 83“. Чиcаго Трибуне (1950-йил 5-июн), с. 59. Қаралди: 2023-йил 30-июн.
- ↑ „Апдованоти пасаулио таутų теисуолиаи“ (лт-ЛТ). www.жмусеум.лт (2016-йил 21-октябр). Қаралди: 2023-йил 4-январ.
- ↑ „Cол. Гриниус Ҳаэд оф Литҳуаниан Натионал Cоунcил“. Тҳе Литҳуаниан Америcан Wеэк (1942-йил 10-апрел), с. 1, 2. Қаралди: 2023-йил 1-июл.
- ↑ 5,0 5,1 "Казйс Гриниус". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/246334/Казйс-Гриниус.<!--->