Кеча ва кундуз — ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Чўлпон томонидан ёзилган роман. Бу асарга „Ўткан кунлар“ асари даражасида деб баҳо берилган. У ўзбек адабиётидаги илк роман-дилогия бўлиб, икки китобдан иборат. Биринчи қисми „Кеча“ 1933-1934-йилларда Москвада ёзилган. Дастлабки боблари 1935-йилда Тошкентдаги адабий журналнинг 1-сонида босилган, асар 1936-йилда тўлиқ ҳолда нашр этилган. Асардаги воқеалар илк баҳорда бошланиб, қиш чилласида тугайди. Чўлпон романига „Ҳамал келди — амал келди“ мақолини эпиграф қилиб олган[1].

Кеча ва кундуз
Муаллиф(лар) Абдулҳамид Чўлпон
Муҳаррир(лар) Наим Каримов
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 2000-йил
Нашриёт СҲАРҚ НАСҲРИЙОТ

Кеча қисми

„Кеча ва кундуз“ романининг фақат „Кеча“ қисми мавжуд. Олимларнинг тахминича, Чўлпон „Кундуз“ қисмини ҳам режалаштирган ёки ёзган бўлиши ҳам мумкин. Дилогиянинг тўлиқ эмаслиги олимларга Чўлпоннинг мақсади ҳақида тахмин қилиш имкониятини беради.

Баъзи олимлар Чўлпон фақат „Кеча“ни ёзган, „Кундуз“ қисми борлиги ҳақидаги мулоҳазалар совет кузатувчиларини мамнун қилиш учун айтилган дейишади. Бошқалари эса Чўлпон „Кундуз“ни ҳам ёзган, лекин НКВД уни ҳибсга олишганда асар мусодара қилиниб, йўқ қилинган деб ҳисоблашади.[2]

Кундуз қисми

Романнинг „Кундуз“ деб аталган иккинчи қисмининг тақдири тўғрисида маълумот йўқ. Ҳолбуки „Кеча“ да тасвирланган воқеаларнинг мантиқига кўра романнинг „Кундуз“ қисмида Зебининг Сибир сургунидан, Мирёқубнинг эса Қрим сафаридан кейинги ҳаётлари тасвирланиши лозим эди. Биринчи китобдаги тасвир этилган воқеа биринчи жаҳон уруши эндигина бошланган кезларида Туркистон вилоятларининг бирида бўлиб ўтади. Асардаги асосий ғоя мавжуд тузумни таг-томири билан ўзгартиришдир[1].

Мазмуни

„Кеча ва Кундуз“ романида халқ ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга молик бўлган барча зиддиятлар, адибнинг бор орзулари ифодаланган. Унда меҳнаткаш халқнинг, хусусан, хотин-қизларнинг оғир кулфат-у, машаққатларга тўлиқ ҳаёти жонли воқеалар, ёрқин образлар воситасида таъсирли ва ишонарли тасвирланган. Асардаги асосий ижобий қаҳрамонлардан бири бўлган гўзал ва хушовоз, содда ва ҳуқуқсиз Зеби тимсоли фикримизни далиллайди. Муаллиф Зеби тақдирида, Раззоқ сўфи ва Қурбонбиби тақдирида бутун бир халқнинг даврга хос фожеали ҳаётини яққол кўрсатиб беради[3].

Асосий қаҳрамонлар

  • Зеби;
  • Раззоқ сўфи;
  • Қурвонбиби;
  • Акбарали мингбоши;
  • Мирёқуб;
  • Ҳадича;
  • Пошшохон;
  • Султонхон;
  • Нойиб тўра;
  • Салтанат;

Таржималар

Асар таржимасини амалга оширган таржимон, осиёшунос тадқиқотчи С.Дюдуанон 1962-йили Белгияда таваллуд топган, айни пайтда Париждаги Сорбонна университетида илмий-ижодий фаолият олиб бормоқда. Чўлпоннинг „Кеча ва кундуз“ романи франсуз тилига маҳорат билан таржима қилинган, унда адиб қўллаган лексик бирликлар, қаҳрамонлар ҳис-туйғулари, табиат манзаралари, хусусан, ўзбек халқининг миллий менталитетини ифодалаган жумлаларга франсузча муқобиллар ва изоҳлар муваффақиятли топилган[4].

Америкалик Кристофер Форт 1988-йилда Миннесота штатида туғилган. 2010-йилда Мичиган давлат университетини сиёсацҳунослик ва рус тили йўналиши бўйича тамомлаган. Оҳио штати университетида магистр даражасини олган. Улар Ўзбекистонда бир неча йил яшаб, ўзбек тилини ўргандилар. "Яқинда Чўлпоннинг „Кеча ва кундуз“ романини инглиз тилига таржима қилдим ва „Академик Стадис Пресс“ нашриёти томонидан чоп этилди. Мен Чўлпон асари таржимасига киришдим, чунки романнинг илк саҳифаларини ўқиб, менда ўзбек тилининг ўзига хос услуби сеҳрланиб қолган эди. Асарда Навоий сингари Чўлпон ҳам ўзбек тилининг ўзига хос имкониятларини тўлиқ очиб беради"[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Абдулҳамид Чо'лпон“. турклиб (9-апрел 2013-йил). Қаралди: 7-апрел 2023-йил.
  2. ↑ „Чўлпон асарларининг америкалик таржимони: “Кеча ва кундуз”нинг “Кундуз”и ёзилмаган“ (о'збек). Дарё (6-август 2019-йил). Қаралди: 6-апрел 2023-йил.
  3. ↑ „АБДУЛҲАМИД CҲЎЛПОННИНГ “КЕCҲА ВА КУНДУЗ” РОМАНИДАГИ ИЖТИМОИЙ-ИНСОНИЙ МУНОСАБАТЛАР ЛИСОНИЙ ТАҲЛИЛ ОБЕКТИ СИФАТИДА“ (о'збек). самхорфил. 2023-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2023-йил.
  4. ↑ „РАҲИМА СҲИРИНОВА. “КЕCҲА ВА КУНДУЗ” РОМАНИ ФРАНСУЗ ТИЛИДА“ (о'збек). зиёуз (28-декабр 2015-йил). Қаралди: 6-апрел 2023-йил.
  5. ↑ „АМЕРИКАЛИК ОЛИМ “КЕCҲА ВА КУНДУЗ” РОМАНИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛДИ“ (о'збек) (4-феврал 2020-йил). Қаралди: 7-апрел 2023-йил.

Ҳаволалар