Кечиккан ҳаёт
Кечиккан ҳаёт — режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг 2010-йилда суратга олган психологик драма жанридаги филми[1][2][3]. Мазкур фил'м бир нечта халқаро фестиваллар ва кино тақдимотларда намойиш этилган, хусусан 2012-йилда Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтган „Золотой витязь“ халқаро фестивалида бирданига иккита, „Энг яхши актёр“ (Бобур Йўлдошев) номинацияси бўйича ҳамда фестивалнинг „Бронзовый витязь“ соврини билан тақдирланган[4][5]. Бундан ташқари фил'м Ҳиндистонда анъанавий равишда ташкил этиладиган „Дўстлик“ кинофестивалининг бешинчи анжуманида ҳам намойиш этилган[6][7] ва кинотанқидчилар томонидан ижобий баҳоланган[8][9].
| Кечиккан ҳаёт | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Аюб Шаҳобиддинов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Ёлқин Тўйчиэев |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Убайдулло Каримов |
| Оператор(лар) | Азизбек Арзикулов |
| Монтажёр(лар) | Ҳусан Юсупов |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 85 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Сюжети
Филмнинг асосий воқеалари Ҳамлет-қассобнинг г'ойибона тарзда ё'қолган пичог'и атрофида чамбарчас бог'ланган ҳолда ривожланади. Филм учта қаҳрамоннинг алоҳида-алоҳида ҳаёт йўллари билан бошланиб, сюжетлар бир-бирига уланиб кетади.[10]
1-сюжет (Эркин). Тошкент вилоятидаги "Товоқсой" колониясидан Эркин исмли 23 яшар йигит жазо муддатини о'таб озодликка чиқарилади. Чо'нтагида пули ё'қлиги учун у дарҳол Тошкентга етиб бора олмайди, ва турма яқинидаги қишлоқ чойхонасида бир кеча тунаб қолади. Эрталаб қишлоқнинг катталари уни уйг'отишади. Носир амаки исмли маҳалла оқсоқоли Эркиннинг шаҳарга етиб олиши учун унга 100 минг со'м беради. Эркин бу ҳолатдан хурсанд бо'либ, пул топса албатта қарзини узишга ва'да бериб кетади.
Эркин шаҳардаги о'зининг болалиги о'тган уйга келади ва уйнинг сотиб юборилганини билади. Со'нгра у аммасининг квартирасига боради ва ундан дадасининг вафот этганини, акаси эса уйни сотиб, Россияга кетиб қолганини билиб олади. Аммасининг уйидан чиқиб, амакиси шифокор бо'либ ишлайдиган касалхонага боради. Амакиси билан бирга отасининг мозорбошисига зиёратга чиқади. Амакиси (ҳудди аммаси каби) Эркинни "ҳарбий капитан" бо'либ ишлаб юрибди, деб о'йлайди. Чунки, Эркиннинг акаси шунақа ёлг'он ма'лумот тарқатган эди. Эркин қамоқда о'тириб чиққанини амакисига айтмайди. Амакиси Эркинга унинг уйида тунаб қолишни таклиф қилади. Ярим кечаси Эркин о'з изтироблари та'сирида (отаси вафот этган, акаси уйни сотиб, хорижга қочган) амакисининг уйидан яширинча чиқиб кетади ва автобус бекатида ётиб қолади.
2-сюжет (Шаҳодат). 30 ёшга чиққан, хусусий нашриётига эга бўлган Шаҳодат о'зининг кенг, шинам квартирасида ёлг'из яшайди, стресс пайти тамаки чекиб, кофе ичишни хуш кўради.. Унинг ота-онаси вафот этган, турмуш қуришга хоҳиши ё'қ, онда-сонда Барно холаси ундан хабар олиб туради. Барно хола ҳам турмуш қурмаган, умрини бизнесга баг'ишлаган, лекин жияни Шаҳодат ҳам шундай ҳаёт кечиришини истамайди ва унга куёв қидиради. Шаҳодатнинг яқин дугонаси ҳам унинг турмуш қуришини хоҳлайди. Барно хола узоқ қариндоши орқали ниҳоят жиянига Ҳамлет исмли, қишлоқда қассоблик қилувчи, қо'полроқ характерга эга, ёши 32 га кирган куёвни топади. Шаҳодат, холасининг қистови билан то'йга рози бо'лади.[11]
3-сюжет (Ҳамлет). Со'қоқ қишлоғида ойиси билан яшайдиган 32 ёшли Ҳамлет ёмг'ирли тунда қишлоқ милиционерига пичог'и ё'қолганлиги тўг’рисида ариза беради. Милиция ходими бу ишни жиддий қабул қилмайди, лекин Ҳамлетнинг қат'ий талаби билан "сайёр суд" уюштиришга киришади. "Суд" Ҳамлетнинг ҳовлисида бо'либ о'тади, Ҳамлетнинг барча улфатлари о'ша куни содир бо'лган барча воқеаларни айтиб беришади. Тергов жараёнида Ҳамлет о'ша пичоқ ё'қолган тунда маст ҳолда то'йдан чиқиб, Одил аканинг (Ҳалиманинг дадаси) уйига кириб о'тиб, нос сотиб олгани, Ҳалима эса (Ҳамлетнинг ёшликдаги севгилиси) о'ша куни эри билан жанжаллашиб, дадаси Одил аканинг уйига қайтиб келиб о'тиргани ойдинлашади. Бу орада Ҳамлетнинг ойиси о'г'лига келин топилганини ма'лум қилади.
Умумий сюжет. Ҳамлет ва Шаҳодат турмуш қуришади. Ҳамлет келинни хушламайди ва алоҳида хонада ухлайди. Шаҳодат эрини то'пори, саводсиз деб тасаввур қилади, лекин ог'илхонада сандиқда беркитиб қо'йилган ноёб китобларни ко'риб, эри ҳақида фикри яхши томонга о'згаради. Ҳамлетга эса хотинининг яширинча тамаки чекиши, о'чоқбошида тузукроқ овқат қила олмаслиги ёқмайди.
Ёмг'ирли тунда Ҳамлет ва Шаҳодат қо'рада қолиб кетган қо'зичоқларни ог'илхонага ко'чириб о'тказишади. Ўша жараёндан со'нг эр-хотин орасида бир-бирига меҳр, яқинлик пайдо бо'лади. Ҳамлет ё'қолган пичог'ини топишдан умидини узади.
Эртаси куни, нонуштадан со'нг Ҳамлет қо'шниси Одил акани ё'қлаб уни уйига келади. Одил аканинг эридан қайтиб келган қизи, Ҳамлетнинг ёшликдаги севгилиси Ҳалима у билан қуюқ саломлашади ва ё'қотган пичог'ини (аслида у пичоқни 15 йил олдин айнан Ҳалима совг'а қилган эди) унга эслатади. Бу суҳбатдан қаттиқ та'сирланган Ҳамлет жонҳолатда уйига келади ва Шаҳодатни уйидан ҳайдайди. Шаҳодат Тошкентдаги квартирасига етиб келганида уйда кимдир яшаб юргани ма'лум бо'лади. Бу Эркин эди. Шаҳодат дарҳол милиция чақиришга киришади, лекин охирги лаҳзада фикридан қайтади. Шаҳодат Эркин ёзган "Кечиккан ҳаёт" номли ҳикояни ко'здан кечириб чиқади (филм номи шу ҳикоя номидан олинган) ва унга дастлаб паст баҳо беради, лекин бир зумда бу ҳикоя унинг турмушига о'хшаб кетишини тушуниб етади (йигит қизни севади, қиз эса йигитни алдаб, бошқага турмушга чиқиб кетади - бу Ҳамлетнинг севгилиси Ҳалима ҳақида эди). Шаҳодат масалага ойдинлик киритиш мақсадида дарҳол эрининг қишлоғига қайтиб кетади, Эркин квартирада қолади.
Шаҳодат қишлоқ милиционери Санжар Тожиев олдига келиб, ундан эри ё'қотган пичоқни унга ким совг'а қилганини со'райди. Санжар дарров жавоб бермайди ва ко'чадаги писта сотувчи кишининг олдига бориб келади (бу киши Одил ака - Ҳалиманинг дадаси эди). Санжар хонасига қайтиб келиб, бу пичоқни Ҳамлетга Одил аканинг қизи Ҳалима совг'а қилганини айтади. Шаҳодат эри ё'қотган пичоқ ҳозир кимда эканлигини дарҳол тушуниб етади ва хонадан тезда чиқиб кетади. Қишлоқ булог'и ёнида Шаҳодат Ҳалиманинг келишини пойлайди. Ҳалима челак ко'тариб келади, у Шаҳодатни танимагани учун уни гапга тутади, кимлигини билиб олмоқчи бо'лади. Шаҳодат бирданига, томдан тараша тушгандай Ҳалимадан эри ё'қотган пичоқни қайтариб беришини талаб қилади. Бунақа талаб Ҳалима учун кутилмаган ҳолат эди, у дарҳол бу нотаниш қизнинг кимлигини фаҳмлаб етади. Ҳалима, ёқар-ёқмас, пичоқни келтириб Шаҳодатга беради ва Ҳамлетнинг 15 йил олдинги қасами ҳақида гапириб беради.
Чуқур та'сирланган Шаҳодат қишлоқдан пичоқ билан Тошкентга қайтади. Бу орада Эркин о'з номидан ҳикоялар нашр эттиради, унга Шаҳодат ёрдам беради. Шаҳодат гинеколог ко'ригидан о'тади ва эридан ҳомиладор экани ма'лум бо'лади. Ҳамлет ё'қолган пичоқ хотинида эканидан хабар топиб Тошкентга, Шаҳодатнинг квартирасига келади, Шаҳодат эри билан қишлоққа қайтишдан бош тортади, Ҳамлет эса пичоқни олмай, ёлг'из о'зи уйга қайтади.
Бу орада Эркин қурилиш маҳсулотлари цехида меҳнат қилади, у нашр этилган ҳикояси (Кечиккан ҳаёт) учун гонорар (қалам ҳақи) олади. Эркин қарзини қайтариш учун Носир амакининг уйини топиб келади. Носир амаки вафот этганини унинг неварасидан билиб олади, Эркин 100 минг со'мни о'ша йигитга беради. Эркин Носир амакининг мозорига бориб, унинг руҳи учун тиловат қилади, йиг'лайди ва кечиккани учун афсусланади.
Бироз вақт о'тгач, ҳомиласи катталашган Шаҳодат эри Ҳамлетнинг уйига келади ва эгизаклар кутаётганини эрига айтади. Ҳамлет бу пайтда сандиқдаги эски китобларини чангдан тозалаётган эди, у кечиккан бо'лса ҳам бу хабардан хурсандлигини айтади. Филм сўнггида эр-хотинлар Шаҳодатнинг Тошкентдаги квартирасида бахтли яшаётганликлари ма'лум бо'лади. Филм ошхонада турган о'ша "қадрдон" пичоқ саҳнаси билан тугайди.
Филмда янграган тароналар: Шаҳодат дугонаси билан о'з квартирасида гаплашиб о'тиришган саҳнасида магнитофондан қуйидаги тароналар ижро этилган:[12]
Шаҳзода ва ДЖ Смаш - Между небом и землёй (Нари вс Милани ремих) (2009)
Энриқуэ Иглесиас - Сай ит (2003)
Ролларда
- Дилноза Кубаева — Шаҳодат[16]
- Бобур Йўлдошев — Ҳамлет Тург'унов (Фаҳриддин Шамсиматов овоз берган)
- Дониёр Ҳафизов — Эркин
- Карим Мирҳодиев — Эркиннинг амакиси
- Зулхумор Мўминова — Эркиннинг аммаси
- Гулбаҳор Раҳимова - Барнохон (Шаҳодатнинг холаси)
- Малика Усмонова - Шаҳодатнинг дугонаси (исми номаълум)
- Рихси Иброҳимова — Ҳамлетнинг онаси
- Пўлат Саидқосимов — Носир амаки
- Джамиля Ғофурова - Ҳалима (Лола Элтоева овоз берган)
- Акбархо'жа Расулов - Санжар Тожиев (қишлоқ милиционери)
- Фарҳод Худойбердиев - қишлоқ тург'уни
- Рустам Аҳмедов - Ҳусан (Ҳамлетнинг улфати)
- Гулҳумор Абдуллаева - эпизод
Мукофотлар
| Йил | Номинацияси | Фестивал номи | Мамлакат |
|---|---|---|---|
| 2012 | Энг яхши эркак роли | Золотой витяз | Россия |
| 2012 | Бронзовий витяз | Золотой витяз | Россия |
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.афиша.ру/мовиэ/207670/
- ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт3080224
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/филм/664058/
- ↑ ҳттпс://www.профиcинема.ру/маиннеwс/фестивал/детаил.пҳп?ИД=125266#:~:техт=%Д0%94%Д0%Б8%Д0%БФ%Д0%ББ%Д0%БЕ%Д0%БC%20%C2%АБ%Д0%97%Д0%Б0%20%Д0%ББ%Д1%83%Д1%87%Д1%88%Д1%83%Д1%8Э%20%Д0%БC%Д1%83%Д0%Б6%Д1%81%Д0%БА%Д1%83%Д1%8Э%20%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д1%8C%C2%ББ%20%Д0%91%Д0%Б0%Д0%Б4%Д1%83%Д1%80%Д1%83%20%Д0%АЭ%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б0%Д1%88%Д0%Б5%Д0%Б2%Д1%83%20%Д1%84%Д0%Б8%Д0%ББ%Д1%8C%Д0%БC%20%C2%АБ%Д0%9Ф%Д0%БЕ%Д0%Б7%Д0%Б4%Д0%БД%Д1%8Ф%Д1%8Ф%20%Д0%Б6%Д0%Б8%Д0%Б7%Д0%БД%Д1%8C%C2%ББ%2C%20%Д1%80%Д0%Б5%Д0%Б6.%20%Д0%90%Д1%8Э%Д0%Б1%20%Д0%А8%Д0%Б0%Д1%85%Д0%Б0%Д0%Б1%Д0%Б8%Д0%Б4%Д0%Б4%Д0%Б8%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%Б2%2C%20%Д0%А3%Д0%Б7%Д0%Б1%Д0%Б5%Д0%БА%Д0%Б8%Д1%81%Д1%82%Д0%Б0%Д0%БД
- ↑ ҳттпс://www.озодлик.орг/а/24718563.ҳтмл#:~:техт=лола%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9CКо%Э2%80%98ргилик%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9CО%Э2%80%98тов%Э2%80%9Д%20%Э2%80%9C-,Кечиккан%20ҳаёт,-%Э2%80%9Д%20фил%Д1%8Cмларини%20суратга%20олган
- ↑ „архив нусхаси“. 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2022-йил.
- ↑ „Лате лифе сcреэнинг“.
- ↑ %2Дйилдаги%20%22Кечиккан%20ҳаёт%22%20ва%202007%2Дйилги%20%22О%27тов%22%20филмлари%20ҳам%20кино%20танқидчилари%20томонидан%20юқори%20баҳоланган. ҳттпс://www.америкаовози.cом/а/паризод-аюб-шабоддинов-интервиэw/2977617.ҳтмл#:~:техт=2010 %2Дйилдаги%20%22Кечиккан%20ҳаёт%22%20ва%202007%2Дйилги%20%22О%27тов%22%20филмлари%20ҳам%20кино%20танқидчилари%20томонидан%20юқори%20баҳоланган.
- ↑ архив нусхаси, 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 17-феврал 2022-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Уллрич, Гüнтер; Албречт, Тҳомас (2023), „Диэ Wелт дес ФТС“, Фаҳрерлосе Транспорцйстеме, Wиэсбаден: Спрингер Фачмедиэн Wиэсбаден, 1–32-бет, ИСБН 978-3-658-38737-2, қаралди: 2025-05-13
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. . - ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. . - ↑ ҳттпс://ру.кинориум.cом/715190/
- ↑ ҳттпс://брод.кз/филмс/Поздняя-зҳизн/
- ↑ ҳттпс://кинороле.ру/филм/кечиккан-ҳаёт
- ↑ „архив нусхаси“. 17-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2022-йил.