Кегейли — Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги шаҳарча (1978 йилдан), туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Нукус (41 км). Аҳолиси 13,0 минг кишини ташкил этади (2000). Шаҳарча ҳудудидан Жилвонёп канали оқиб ўтади. Кегейлида ҳокимият биноси, 2 та банк, маданият саройи, марказий касалхона, маъмурий идоралар, 2 та деҳқон бозори, "Парахат" хусусий корхонаси, маиший хизмат уйи, автокорхона ва бошқа мавжуд. Шаҳарчада 4 та ўрта мактаб, касб-ҳунар ва ўрта таълим лицейлари, 2 та маданият ва истироҳат боғи, "Дўстлик" гузари "Туямўйин" сув сақлагичи бор.[1]

Кегейли
шаҳар
42°46′36″Н 59°36′28″Э / 42.77667°Н 59.60778°Э / 42.77667; 59.60778
Мамлакат Ўзбекистон
Республика Қорақалпоғистон
туман Кегейли тумани
Аҳолиси
 (2000)
13 000
Вақт минтақаси УТC+5
Kegeyli xaritada
Kegeyli
Кегейли
Kegeyli xaritada
Kegeyli
Кегейли

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил