Кекирдак (трачеа) — одам ва умуртқали ҳайвонлар нафас йўлларининг ҳиқилдоқнинг кейинги қисми. Одамда унинг узунлиги 9-12 см, диаметри 1,5-2 см. Кекирдакнинг шиллиқ қаватида безчалар кўп. Бўйин соҳасида кекирдак-кўкрак бўшлиғига ўтади ва 4-5 кўкрак умуртқалари рўпарасида ўнг ҳамда чап бронхларга бўлинади. Бўлинган жой кекирдак айриси деб аталади. Кекирдакнинг юқори қисми бир оз ҳаракатчан, пастки айри қисми деярли ҳаракатланмайди. Кекирдак 16-20 та тоғай ярим ҳалқа шаклида тузилган. Орқа томонда бу ҳалқаларнинг очиқ (туташмаган) жойида кекирдак девори парда билан қопланган бўлиб, унда кўндаланг йўналган силлиқ мускул толалари бор. Кекирдак тоғайлари бир-бири билан фиброз бойлам ёрдамида туташган. Кекирдак ички томондан шиллиқ парда билан, парда эса тукли эпителий билан қопланган. Шу парда тагида шилимшиқ ишлаб чиқарадиган безлар кўп. Эпителий ва шилимшиқ нафас олишда кекирдакдан ўтадиган ҳавони илитиб, намлаб туради ва ҳаво таркибидаги чанг зарраларини ушлаб қолади. Ҳиқилдоқ ва кекирдак касаллиги сабабли ўпкага ҳаво ўтмай қолганда кекирдакни очиб найча қўйилади (трахеотомия). Кекирдакнинг яллиғланиши трахеит деб аталади[1]. Гистологик нуқтаи назардан у уч хил тўқима қатламидан иборат бўлиб, улар шиллиқ қават, субмукоза ва адвентиция қаватларидан иборат.

Адабиётлар

1. Зуфаров К. А. Гистология: дарслик — Тошкент, 2005 й.

2. Гистология: Учебник /Под ред. Афанасева Ю. И., Юриной Н. А. -Москва.: Медицина, 2012 й.

3. Турсунов Э. А. Гистология: оқув қолланма, И қисм — Тошкент, 2010 й.

4. Турсунов Э. А. Гистология: оқув қолланма, ИИ қисм — Тошкент, 2011 й.

5. Огиз бушлиги гистологияси ва эмбриологияси бо'йича атлас (укув қўлланма) А.Ю. Юлдашев, С.Муртазаэв,М. Х. Рахматова,Л. С. Князева, Тошкент, 2018 й.

6. Жункейра Л. К., Карнейро Ж. Гистология: учебноэ пособиэ, атлас. -перевод с англ. под ред. Бикова В. Л.- М. ГЕОТАР-Медиа, 2009 г. 7. Улумбеков Э. А. и Челишев Ю. А. Гистология, эмбриология, ситология: учебник/ Под ред. 3-изд., перераб. и доп.- М.: „ГЕОТАР- Медиа“, 2009 г.

8. Кузнесов С. Л., Мушкамбаров Н. Н. — Гистология, ситология и эмбриология — М.:ООО „Медицинскоэ информационноэ агенцтво“, 2007 г.

9. Кузнесов С. Л., Мушкамбаров Н. Н., Горячкина В. Л. — Атлас по гистологии, ситологии и эмбриологии.- М.: МИА, 2010 г. 10. Юшкансева С. И., Биков В. Л. — Гистология, ситология и эмбриология. Краткий атлас Санкт-Петербург, 2007 г..

11. Росс М. Н., Палwина W. Ҳистологй: Техт анд Атлас. 7-тҳ эд-2016 у.

12. Жунгуэира Л. C., Cарнеиро Ж. Басиc Ҳистологй: Техт анд Атлас, 13-тҳ эд.-2013 й.

13. Гартнер Л.П, Ҳиатт Ж. М. Cолор Техтбоок оф Ҳистологй, 3тҳ эд., Тҳе Ме Граw-Ҳилл Cомпаниэс, 2006, 592 п., 446 ИИИ.

14. Ёунг Б., Лоwе Ж. С., Стевенс А.,, Ҳеатҳ Ж. W. Wҳеатер’с Фунcтионал Ҳистологй: А Техт анд Cолоур Атлас, 5тҳ эд., 2006


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил